Latest news

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  1 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  0 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  4 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  1 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  9 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Моуриньо: "Ибрагимович энг яхши эканлигини исботласа, МЮнинг асосий таркибида майдонга тушади" News

Моуриньо: "Ибрагимович энг яхши эканлигини исботласа, МЮнинг асосий таркибида майдонга тушади"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг маълум қилишича, ҳужумчи Златан Ибрагимович асосий таркибда майдонга тушиши учун ҳужум чизиғида кучли эканлигини исботлаши керак.

"Златан мени яхши билади ва мен майдонга ўзим энг яхши деб ҳисоблаганларни туширишимдан ҳам хабардор. Доимо шундай қилганман. Агар у энг яхши эканлигини исботласа, майдонга тушади. Агар бошқаси унга буни исботлаш учун имкон бермаса... Ҳаёт шундай. Футболчилар олдида доимо адолатли бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳар доим ҳам тўғри йўл тутмасман, бироқ шунга интиламан.

Жамоа ўтган ёзга қараганда анча кучайди. Ибрагимович эса биз учун ҳужумдаги яна бир вариантга айланди. У тўққизинчи ёки ўнинчи рақамнинг жойида ўйнаши мумкин бўлган тажрибали футболчи бўлди. Бу мавсум жуда кўп учрашув ўтказишимизга тўғри келади. Агар Чемпионлар лигасида ва Кубокларнинг бирида ўсишга эришсак, Лукаку ва Рашфордлар билан чегараланиб қолмаймиз. Бундай ҳолларда январь ойида бизга яна бир ҳужумчи керак бўлади. Ушбу камчиликни тўлдириш учун Эд Вудворд хонасининг эшигини таққилатишга тўғри келарди. Энди бундай қилишим шарт эмас. Жамоада яна дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири пайдо бўлди" - дейди Моуриньо.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика