Latest news

13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  0 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  5 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  10 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   23 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  21 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25

Мостовой Ўруновнинг "Спартак"даги келажаги ҳақида гапирди News

Мостовой Ўруновнинг "Спартак"даги келажаги ҳақида гапирди

"Спартак" собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой хавбек Остон Ўруновнинг "Уфа"даги ижарадан сўнг Москва клубига қайтгани ҳақида гапирди.

"Агар сиз айтмасангиз, мен ҳатто Ўруновнинг "Спартак"да эканлигини ва клубга тегишли эканлигини эсламасдим ҳам. Мантиқан қарасангиз, Остон майдон марказидаги ўйинчи, жамоадаги марказ эса ўйинчилар билан тўла. Шу сабабдан, менимча, у учун яна қандайдир вариантлар излашади".


Собиқ ярим ҳимоячининг сўзларига кўра, унга "Спартак" мураббийлари ва раҳбариятини тушуниш қийин.

"Бизда Бакаев керакмас бўлиб қолди. Тилни 20 миллионга сотиб олишди, у ҳам керак бўлмай қолди. Остонни олишганида, бизга керак деб бақиришди. Ҳа, у қайтди. Аммо, Ўрунов қаерда ва кимнинг ўрнида ўйнайди? Аммо, барчаси унинг қўлида. Марҳамат қилиб, исботла. Балки, мураббий уни ҳозир пайқаб қолар. Аммо, яна айтаман, барчаси мураббийга эмас, клубдаги инсонларга боғлиқ. Улар Ўрунов бизга керакмас дейишлари мумкин", — дейди у.


Мостовой шунингдек 21 ёшли ўзбекистонлик футболчининг "Торпедо" ёки "Химки"га эҳтимолий ижараси ҳақида гапирди.

"Катта эҳтимол билан, шундай вариант. "Торпедо" Россия Премьер-лигасида ўзининг ўрнини эгаллаш учун чиқди. "Химки" эса амаллаб лигада қолди, шу сабаб уларга ўйинчилар керак. Воқеалар ривожи шундай кўриниш олишини истисно этмайман", — дейди собиқ ярим ҳимоячи.


Ўрунов ўтган мавсум барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушди. Хавбекнинг Москва клуби билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика