Latest news

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  2 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  14 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12

Москвадан гапирамиз, Непомняшийдан Ўзбекистонга салом! News

Москвадан гапирамиз, Непомняшийдан Ўзбекистонга салом!

Ретро саҳифаси учун Москвадаги “юришимизни” бошлаб юбордик.
Ҳамрохим, ўзбек футболи тарихини жуда яхши биладиган мутахассислардан бири Фахриддин Исамухамедов.
Кеча Валерий Кузьмичга қўнғироқ қилдик, яхши ҳам.
-   Салом йигитлар, Илҳом (Шарипов, муаллиф) сизлар ҳақингизда айтаётган эди. Бугун ёки эртага учрашайлик, 2 кундан кейин Москвадан кетаман.

Бу биз учун айни муддао эди. “Газзи” босиб ЦСКА клуби қароргоҳи томон йўл олдик. Тўғрисини айтсам, мен ЦСКАнинг шароитларини аъло даражада деб билардим. Тўғри яқиндан танишмадим, аммо Ўзбекистон билан солиштирганда бизнинг стадион ва клубларимизнинг қароргоҳлари бугунги кунга келиб уларникидан кўра замонавийроқ экан. Бир неча ўн йил аввал қурилган иншоотлар бугунги кунда ҳам ўша ҳолатда сақланиб қолинган. Аммо спортнинг барча турларига берилаётган эътибор бирдек. Малакали мутахассислар фаолият олиб боришяпти.

ЦСКА клубининг иш услуби айтарли бизникилардан фарқ қилмайди. Фақат профессионаллик бор холос. Ишчи гуруҳ ҳам мен ўйлаганимчалик катта эмас экан. Қисқаси Валерий Кузьмичнинг таклифига биноан интервью айнан ЦСКА офисида бўлиб ўтди.

Яна шу нарсага амин бўлдимки, бу ердаги маҳаллий сайтлар, яъни биз доимо кузатиб борадиганимиз катта порталлар, бари бир ғарбчалик энг сўнгги маълумотларни вақтида топа билмас эканлар. Масалан, кеча Валерий Кузьмич бизга сир сақлаш шарти билан эртадан яна фаолиятини “Томь”да давом эттиришини айтиб ўтди. Ҳозирча бу ҳақда бирон бир рус интернет нашри хабар бергани йўқ. Сирни ошкор қилганим учун узр, ҳар ҳолда журналистика факультетида менга шуни ўргатишган, журналистга ҳеч қандай сирни айтиб бўлмайди.
Валерий Кузьмич ЦСКА раҳбари Евгений Гиннер билан муҳим учрашуви борлиги учун, интервью “кеча, бугун, эртага” каби узоқ давом этмади. 40 дақиқалик суҳбатимиз ҳам чакки чиққани йўқ.

Валерий Непомняшийга Ўзбекистондан алангали салом етказдим, ўз навбатида у ҳам ўзбек халқини жуда ҳурмат қилиши ва биз орқали саломини етказишини илтимос қилди. Шу билан бирга Денисов ва Аҳмедов томонидан кўрсатилаётган ўйинлардан қувонаётганлигини айтиб, айниқса Аҳмедов билан фахрланишини қўшиб қўйди.
Валерий Кузьмич орқали дунёнинг биринчи рақамли посбони Лев Яшиннинг шогирди, бугунги ЦСКАнинг асосий посбони Игорь Акинфеевни устози бўлган Юрий Пшеничников билан боғландик. Бугун эса собиқ пахтакорчи билан яна ўша ЦСКА манежида суҳбат бўлиб ўтади.

Кечаги ёзган мақоламда, юлдузлар даврасида бўлиш ёқимли эканлигини қайд этган эдим. Мен учун Пеле, Марадона ким бўлибди? Агар ўз юлдузларимизга эга бўлмаган бошқа эди. Бугун Юрий Пшеничниковдан фаолиятим давомидаги иккинчи интервью оламан. Бундан роппа-роса 4 йил аввал у киши билан Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тарихдан суҳбат қурган эдик. Жуда кучли посбон, ота-бобонгиздан сўрашингиз мумкин.

Афсуски Олег Шацких қўнғироғимизга жавоб бермаяпти. Пятницкий эса “Спартак” – “Урал” ўринбосарлари учрашувидан кейин учрашишга ваъда берди. Ҳозирча шулар, биз эса отландик бўлмасам.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика