Latest news

22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  0 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  0 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  41 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  3 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  9 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2

Москва кундалиги, 8-кун. "Черкизово"да водий дербиси News

Москва кундалиги, 8-кун. "Черкизово"да водий дербиси

Ортга қайтишимга ҳам оз қолди. Кеча Москвадаги ўқувчиларимиздан бири футбол учрашувига таклиф қилди.
Ҳафтада бир марта асакалик йигитлар марғилонликлар билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб турар эканлар. Мен бугунги “Андижон”нинг қуйи ўринларда юришига кўникиб қолдим ва бундан ҳайратланмайман ҳам. Сабаби Андижонга ҳақиқатдан ҳам юракдан ёрдам бериши мумкин бўлган футболчилар, керакли мураббийнинг қўлига тушмаган ҳолда, бошқа ишлар билан машғул.

Кечаги ўйинни томоша қилар эканман, у ердаги шиддатни олий лигада кўрмаганимга анча бўлиб кетди. Икки жамоа сафида еттитадан футболчи, узунлиги 70 метр, дарвозаси 5 метр бўлган майдонда тўп тепдилар. Жами икки соат давом этган ўйинда 10 дақиқа таннафус бўлди. Катта футболда аут, бурчак тўпи, жарима зарбаси ва симуляцияларга кетадиган вақтни олиб ташласангиз, соф ўйин вақти 52-58 дақиқага этади. Кўпчилик ОЧЛ ўйинларида нима учун "60 дақиқа" ёзувидан фойдаланишаётганини тушунмаяпти. ОФК бу билан ўйиндаги соф ўйин дақиқасини 60 дақиқага етказишни режалаштирган.

Хуллас, бу ўйиндаги соф ўйин дақиқаси 80-85 дақиқага етди. Жисмонан бирортаси чарчаб қолгани йўқ. Кейин ўзим учун амин бўлдим, “Андижон” учун ўйнаши керак бўлганлар бозорда, бозорда савдо қилиши керак бўлганлар эса клубда экан.

Асака жамоасида тўп тепган икки футболчи 1987 йилда туғилган бўлиб, Вагиз Галиулин билан битта синфда таҳсил олган экан. Ўйинини кўрсангиз эди.

Худди шундай Марғилон жамоаси. Менга кўпроқ дарвозабонлари ёқди. Сўнгги пайтларда эмас, сўнгги йилларда "Нефтчи" жамоаси сафидан ўрин олиш учун "эриш" кераклигини айтишди.

Бизда футболни қачон ривожлантиришимиз мумкин, қачонки ўз вилоятига жонини берадиган футболчиларни жамоада сақлаб қола билиш орқалигина. Бу кундаликни икки жамоа ўйинини кўра туриб ёздим. Аслида ҳар бир вилоятимизнинг муаммоси шунда.


Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика