Latest news

16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  2 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0

МОҚ президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун 41 ёшни қарши олди News

МОҚ президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун 41 ёшни қарши олди

Бугун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов 41 ёшни қарши олди.

Умид Аҳмаджонов 2017 йилнинг 12 сентябрида ўтказилган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги президенти этиб сайланганди.

2018 йилнинг 16 январь куни эса Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида ўтган навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов бош Ассамблеясида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланди.

Умид Аҳмаджонов футбол федерациясига президент этиб сайлангач, мамлакат футболида туб ўзгаришлар, ижобий ислоҳотлар бошланди.

Биринчи навбатда Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш, бу борада футболи ривожланган мамлакатлардаги каби тизимни яратиш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди. Хориждан кучли мутахассислар юртимизга жалб қилиниб, ҳудудларда болалар футболини ривожлантириш бўйича иш бошланди. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов миллий чемпионатимиз савиясини ошириш, мухлисларни стадионларга жалб қилиш борасида ҳам қисқа вақт ичида кўплаб чора-тадбирларни амалга оширди. Бу ислоҳотлар натижасида миллий чемпионатимиз формати ўзгартирилиб, Суперлига ва Про-лига ташкил қилинди. Мухлислар яна стадионларга қайтишни бошлади. Энг муҳими майдонда яна ҳақиқий кураш, спорт тамойиллари асосидаги рақобат юзага келди.

Бундан ташқари, Умид Аҳмаджонов Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларининг халқаро майдонлардаги натижаларини яхшилаш борасида ҳам кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширди. Бунинг натижасида Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган терма жамоаси шу йил бошида Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, чемпионликка эришди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинди. Жумладан, тарихда биринчи марта Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун мундиалга йўлланма олган Марокаш, Сенегал, Уругвай каби терма жамоалар билан Жаҳон чемпионати олдидан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинди ва ташкил қилинмоқда.

Умид Аҳмаджонов бошчилигида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясида жонкуяр, фидоий, меҳнаткаш аҳил жамоа жам бўлган бўлиб, ушбу жамоа катта мақсадлар сари олға бормоқда. Асосий мақсад ўзбек спорти, хусусан, ўзбек футболини жаҳонда ўз ўрнига эга бўлишини таъминлаш, халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш, терма жамоаларимиз Жаҳон чемпионатлари ва Олимпияда ўйинларига йўлланмаларини қўлга киритишига эришиш.

Энг муҳими муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг юксак ишончларини оқлаш, катта ғалабалар ва олий натижалар билан Президентимизни, халқимизни хурсанд қилиш.

Бу йўлда Ўзбекистон футбол жамоатчилиги ва ўзбек футбол мухлислари номидан Умид Муҳаммаджоновичга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, куч-қувват тилаб қоламиз!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика