Latest news

18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  0 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  3 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  2 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  7 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5

⚡️ “Монца” варианти ... News

⚡️ “Монца” варианти ...

“Рома” форварди Элдор Шомуродов римликларни тарк этишга яқин турибди.

Албатта, “бўрилар” ўзбекистонлик футболчини "Женоа"дан катта умидлар билан харид қилиб, у билан 2026 йил ёзигача шартнома имзолади. Бироқ, Элдор Жозе Моуриньюнинг етарлича ишончини қозона олмади. Балки орада қандайдир гап-сўз ўтган ёки бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин, буниси бизга қоронғу.

Ҳозирда унинг трансфер нархи 8 млн еврони (Transfermarkt бўйича) ташкил қилмоқда. Охирги хабарларга кўра, 27 ёшли футболчига “Торино” (ўтган мавсум А Серияда 10-ўрин), “Болонья” (13) ҳамда ўзи учун қадрдон бўлган Генуядаги бошқа бир клуб “Сампдория” (15) қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ эса Туркия гранди “Галатасарой” (Суперлига ўтган мавсумида 13-ўрин) Шомуродовни трансфер қилмоқчилиги хабар қилинганди.

Аммо топ-5 лигаларида гол урган илк ўзбекистонликка “Монца” варианти қулайроқ кўринмоқда.

Клуб раҳбари “Милан” собиқ хўжайини Сильвио Берлускони ҳисобланади. Берлускони “Монца”ни 2018 йил қабул қилди ва 4 мавсум ичида 3-дивизиондан тарихда илк бор юқори элитага олиб чиқди. Инвестор бу билан чекланмоқчи эмас ва эндиги мақсад “оқ-қизиллар”ни ЕЧЛга олиб чиқиш бўлмоқда. Дарвоқе, “Милан”да Берлускони билан ажойиб дуэт ҳосил қилган Адриано Галлиани айни вақт клуб спорт директори ҳисобланади. Хуллас, режалар юқори!

Клуб янги мавсум олдидан ўз сафига “Ювентус”дан Филиппо Раноккья, “Интер”дан Андреа Раноккья ва Стефано Сенси, “Аталанта”дан Маттео Пессина, “Кальяри” етакчиси Андреа Карбони, “Верона” тўпурари Жанлука Капрари ҳамда бошқа бир қатор футболчиларни жалб қилди. Шунингдек, “Кальяри”га ижарага берилган тажрибали кипер Алессио Краньо ҳам ортга қайтди.

Ҳозирда монцаликларнинг олдинги чизиғида қуйидаги ҳужумчилар бор:

Дани Мотта (24 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 32 баҳсда 12+3 кўрсаткич;

Жанлука Капрари (28 ёш) – А Серия ўтган мавсумида 35 баҳсда 12+7 кўрсаткич;

Кристиан Гюткьер (32 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 37 баҳсда 14+1 кўрсаткич;

Мирко Марич (27 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 36 баҳсда 11+5 кўрсаткич (“Кратоне”дан ижарадан қайтган);

Патрик Чурриа (27 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 38 баҳсда 5+4 кўрсаткич;

Сэмюэль Виньято (18 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 13 баҳсда 1 гол (вингер сифатида ҳам ўйнайди).

Жованни Строппа бош мураббийлигидаги жамоа ўтган мавсумни асосан "3-5-2" ҳамда "4-3-3" схемаларида ўтказди. Шомуродов вингер сифатида иккала қанотда ҳам ўйнай олишини ҳисобга олсак, Строппа Элдорни ҳам марказда, ҳам қанотда ўйнатиши мумкин. У ўтган мавсум римликлар сафида юқори дивизионда 28 учрашувда (23 тасида захирадан тушган) 3+4 натижага эришди. Юқоридаги ўйинчилар орасида унга асосий рақобатни Мотта, Капрари, Марич ҳамда Гюткьердан бири туғдириши мумкин. Балки, Гюткьернинг ёши ҳисобга олинса, у бу рўйхатдан чиқар. 

“Монца” ҳужумкорлиги туфайли ўтган мавсум Б Серияда энг кўп гол урган жамоалар орасида “Беневенто”дан (62 та) кейин иккинчи бўлди. Ўтиш баҳсларида эса улар 4 учрашувда 10 та гол уришди. Охирги ўртоқлик ўйинларида натижалар ҳам ёмон эмас:

“Монца” – “Лугано” 4:0

“Монца” – “Пьяченца” 4:1

“Монца” – “Ренате” 4:0

Хулоса ўрнида, Шомуродовнинг вакиллари "Рома"дан кўра ҳужумкорликни кўпроқ хуш кўрувчи “Монца”га таклиф билан чиқса ёмон бўлмасди. Дебютант жорий мавсумнинг ўзидаёқ еврокубокларга йўл олмоқчи, форварднинг трансфер нархи юқорилигини ҳисобга олсак, клуб уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара олишни ўйлаб кўрар балки)

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика