Latest news

01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  1 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  1 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  465 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0

Мўмин Мелиев: “Шукрки юзим ёруғ бўлди” News

Мўмин Мелиев: “Шукрки юзим ёруғ бўлди”

А Про-Лига 18-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Машъал” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Мўмин Мелиев сайтимизга интервью берди.

- Авваламбор ғалаба муборак бўлсин! Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Бугун қийин учрашув ўтказдик. “Истиқлол” жамоасига қарши кечадиган учрашув осон бўлмаслигини билардик. Шу сабали мураббийларимиз бизни ушбу ўйинга жиддий тайёрлашди. Бугун бизга фақат ғалаба зарур эди, бутун учрашув давомида астойдил ҳаракат қилиб ғалаба қозонишни уддаладик. Жамоамизнинг мақсади – Суперлига, навбатдаги учрашувларда очко йўқотмасликка ҳаракат қиламиз.

- Пенальтини амалга оширганингизда дастлабки зарбани дарвозабон қайтарди. Бу холатда сизда қандай ҳиссиётлар бўлди? Гол кирита олмай қолишинингиз ҳам мумкин эди...
- Буни тушунтириб бериш қийин, масъулиятни зиммамга олган холда такрорий зарбани бердим, омадим келиб гол бўлди. Буларнинг ҳаммаси худодан, шукрки юзим ёруғ бўлди.

- “Ростов” ва Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида фикрларингиз...
- Элдор Шомуродовга “Машъал”нинг барча футболчилари ҳавас кўзи билан қарашади, шу жумладан ўзим ҳам Шомуродов каби футболчи бўлишни истайман. Элдор Шомуродов “Машъал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шомуродов ўйнаган куни бутун жмоамиз билан унги мухлислик қиламиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди.
“Машъал” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика