Мўмин Мелиев: "2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан сўнг эрта ҳотиржамликка берилдик"
16 jun 2020 12:49
News
Мўмин Мелиев: "2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан сўнг эрта ҳотиржамликка берилдик"
Биз бу борада барчасига аниқлик киритиш мақсадида Мўмин Мелиевга юзландик ва фикрлари билан қизиқдик.
"Уч ой футболсиз қолгандик. Уй шароитида машғулотларни бажардик. Рухсат берилгач тезда жамоа билан йиғилиб мазкур баҳсга тайёргарликни бошладик. Ҳозирда ҳамма жамоа бир хил ҳолатда. Лекин, жамоаларнинг спорт формаси ва жисмоний ҳолатида фарқ бор. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан сўнг жуда эрта ҳотиржамликка берилдик. Футболчилардаги чарчоқ аломатлари яққол сезилиб қолди. "Сурхон" сафида бўйдор ва бақувват футболчилар бор. Стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилишади. Лекин, барибир стандарт вазиятдан гол қўйиб юбордик. Термизга кўтаринки кайфиятда борган эдик. Мураббийларимиз ўйиндан олдин рақиб ҳақида батафсил маълумот беришганди. Қайси жойда уларга босим қилиш ёки аксинча ҳимояланиш кераклигини тушунтиришди. Иссиқ ҳарорат ўйинга таъсирини ўтказди. Соат 18:00 да ҳам бу ерда жуда иссиқ бўлади.
Нима учун захирада қолдим? Баҳсдан 5-6 кун олдин соғлиғимда муаммо пайдо бўлди. Шу сабабли жамоадошларимга ёрдам бера олмадим. Кўпчилик бу ҳақида менга савол билан мурожаат қилишмоқда. Аввалги учта турда иккита гол урдим. Мураббийлар билан ҳеч қандай келишмовчилик бўлгани йўқ. Кейинги турларда майдонга тушиб жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан",- дейди Мўмин Мелиев.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments