Latest news

17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  3 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  3 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  8 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  1 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2

Мойесда трансферлар учун бюджетдан чекловлар йўқ News

Мойесда трансферлар учун бюджетдан чекловлар йўқ

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Давид Мойеснинг айтишича унда трансферлар учун бюджетдан чекловлар йўқ экан ва у энг яхши ўйинчиларни сотиб олиши мумкин.
Мойес "Эвертон"да камтаргина бюджет билан ёки умуман усиз ҳам ишлаган. "қизил иблислар"га жамоанинг собиқ юлдузи Криштиану Роналду хамда Гарет Бейл билан боғлашаётганларига қарамай "Юнайтед" хали қимматбаҳо ўйинчи олмади.

Аммо Мойес керакли ўйинчиларни қидиришда давом этмоқда. Жамоа мураббий олдига хеч қандай молиявий чеклов қўймаган.

"Биз энг кучли ўйинчиларни қидиряпмиз. Ўйлашимча биз одамларга анъанани давом эттирган ҳолда олға ҳаракатланишга интилаётганимизни кўрсатишимиз керак. Мен ҳеч кимни номини айтишни истамайман, лекин биз доимо энг кучлиларга даъвогарлик қиламиз. Биз бир нечта позицияларни кучайтиришимиз керак деб ўйлайман. Бизда ярим ҳимояда камчиликлар мавжуд".

"Шунингдек бизнинг жамоа ёшларни олиб келишга интилмоқда, шунинг учун ҳам келиши кутилаётган ўйинчилар шу ёшлар гуруҳи бўлиши мумкин. Биз биринчи сотиб олган ўйинчимиз тўғри бўлиши учун астойдил меҳнат қиляпмиз. Менга шу хақиқий яхши жамоа ҳам етарли, лекин мен яна кимнидир қўшишни хоҳлайман" – дейди Мойес.

Fapl.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика