Latest news

17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  13 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  7 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  28 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  3 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1

Мойес: "Робин ван Перси ва Рунини эшитиб рақиблар қўрқа бошлашади" News

Мойес: "Робин ван Перси ва Рунини эшитиб рақиблар қўрқа бошлашади"

Давид Мойес Уейн Рунини мақтаб, ундан ярим ҳимоячи сифатида фойдаланмасликга ваъда берди ва мавсум давомида 27 ёшли футболчидан камида 30 та гол кутаётганини айтиб ўтди.

Бу гол жуда керакли пайтда урилди  деб иқтибос келтиради The Guardian Мойес сўзларидан.  Буни қилиш мавсум олди тайёргарликни ўтказиб юборган Уейн учун жуда муҳим эди. Бу ажойиб зарба бўлди! Ҳар ким ҳам бундай девордан айлантириб ўтказиб мўлжалга етказа олмайди.

Уейн мавсум давомида минимум 30 гол уриши учун ҳамма ишни қилишга ҳаракат қиламан. Ўйлашимча унинг ўзи ҳам ўз олдига шундай мақсадни қўйган ва умид қиламизки бу ишни Руни қила олади.

Унинг Робин ван Перси билан дуэти айтадиган бўлсам умид қиламанки у рақибларимизда қўрқув уйғота олади ва одамлар ўйлай бошлашади: Эй худо! Энди мен ван Перси ва Рунига қарши ўйнашим керак!. Бизлар барчамиз уларнинг иккаласи биргаликда кўплаб голлар ура олишига умид қиламиз. Шунингдек бизда мавсумни жуда яхши бошлаган Хавьер Эрнандес ва Дэнни Уелбеклар ҳам бор.

Мен Рунини ярим ҳимоячи қилмоқчи эмасман, мен уни ҳужумчи ролида кўрмоқдаман. Одатда у кўплаб гол уради, лекин ўтган мавсумда бу кўрсаткич кам бўлди. Шунингдек ван Перси ҳам бу турда гол урди. Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсанг сенга бир мавсумда 20 талаб гол ура оладиган ўйинчилар керак бўлади ва бизда ван Перси ва Руни мисолида бундай йигитлар бор.

Шунингдек Мойес муҳлисларнинг қўллаб қувватлаши Рунига олдинги формасини тиклашига ёрдам берганига ишончи комил экан.

Мен у ўзини жуда ишончли ҳис қилаётганини кўрмоқдаман. У мавсум олди стартини жароҳат туфайли ўтказиб юборганидан кейин ўз жисмоний ҳолатини яхшилаш учун шиддат машқ қилди. Ўйлашимча муҳлисларнинг қўллаб қувватлаши Рунига олдинги формасини тиклашига ёрдам берди ва умид қиламизки энди у муҳлисларга ўз голлари билан жавоб қайтаради.

Жавлонбек Юсупов таржимаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика