Latest news

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  13 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Модричга ворис сифатида қаралаётган бўлажак юлдуз News

Модричга ворис сифатида қаралаётган бўлажак юлдуз

18 ёшли Жуд Беллингем номи трансферлар ойнаси вақтида энг кўп тилга олинаётган ном эканини яхши биласиз.

2020 йилнинг ёзида "Бирмингем"дан "Боруссия Д"га кўчиб ўтган қаҳрамонимиз ёшига хос бўлмаган барқарорлик ва ажойиб ўйинлар кўрсатиб, жамоанинг ажралмас бир бўлагига айланди.

Иқтидор ҳақида

18 ёшли Беллингем дортмундликлар сафига кўчиб ўтганидан кейин Transfermarkt порталидаги нархи 11 миллион евродан 75 миллион еврогача ошди. Дортмундликлар инглиз чарм тўп устасига 25 млн евро тўлаганди. Айтиш керакки, марказий хавбекнинг "қовоғарилар" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У ёш бўлса-да, жамоа етакчисига айланди. Унинг кучли жиҳатлари – тўпни назорат қилиш, прессинг, тўпни олиб қўйиш, самарали алдаб ўтиш. Яккакурашлардаги кўрсаткичлари ҳам анча юқори. 

У кўп ҳолларда шерикларига аниқ тўп узатишларда хатога йўл қўяди. Ўзи йўллаган зарбалар эса ё ноаниқ, кучсиз чиқади ёки рақиб футболчисига тегиб қайтади. Лекин бу камчиликларни бартараф этиш учун Беллингемда вақт етарли. Ҳозирги кўрсаткичларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Жуд буларни бартараф эта олади. Бундан ташқари, мураббийар штаби уни турли позицияларда синаб кўради: чап қанот вингери, ўнг қанот вингери, ҳужумкор хавбек, таян ярим ҳимоячи. Қаҳрамонимиз ушбу позицияларда ўзини аллақачон синаб кўрди. У "Бирмингем" сафида марказий ва таян ярим ҳимоя чизиқларида ўзини синаб кўрган.

Яқинда қаҳрамонимиз борасида "Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: 

"Унинг ўйини менга жуда ёқади. Характери мақтовга лойиқ. Ўзини майдонда тутиши эътиборга молик жиҳатдир. Беллингем ҳақида фақат ва фақат илиқ фикрларни айтишим мумкин. Жуд ҳозирда катталардек ўйнамоқда. Унинг имкониятлари чексиз". 

Ҳозирда қаҳрамонимизга кўплаб жамоалар томонидан ҳам жиддий қизиқишлар бор. 

"Реал"

Мазкур клуб Беллингемни сотиб олиш учун асосий даъвогарлардан бўлиб турибди. Сўнгги хабарларга кўра, клуб Беллингемнинг агентлари билан аллақачон музокара ўтказган. Ёзги трансфер вақтида келишув амалга ошиши кутилмоқда. Футболчи катта эҳтимол билан Лука Модрич ва Тони Крооснинг ўрнини эгаллаши назарда тутилган. Беллингемнинг трансфер қиймати 80-90 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. 

Немис ОАВ хабарига кўра, қаҳрамонимиз яна бир мавсум "Боруссия Д" сафида қолишни истамоқда. У янада ўсиш учун шу қарорга келиши кутилмоқда. Ўз навбатида "қовоғарилар" "Реал"дан тушадиган яхши таклифни кўриб чиқишга тайёр.

АПЛдан келаётган таклифлар 

АПЛнинг бир йўла уч клуби – "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Беллингем трансферига кўз тиккан. Бу жамоалар Жудни ортга қайтаришмоқчи. Ушбу триода мерсисайдликлар имконияти юқорироқ баҳоланмоқда. Клопп Хендерсон ва Милнерга ўринбосар сифатида қарамоқда. Бу икки футболчининг ёши ўтиб бормоқда. "Қизил иблислар" бўлса ёзда Поль Погба билан хайрлашмоқчи. Натижада, унинг ўрнига айнан Жудни таклиф қилишни мақсад қилган. 

Мақсадлари борасида

У Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борадиган жамоа сафида ўйнашни истамоқда. Баъзида у ўз жамоадошларини ҳам танқид қилади. Хусусан, Нико Шульц, Аксель Витсель ва Тома Меньега ўз шикоятларини ошкор қилди. Айниқса, Европа лигаси доирасида "Рейнжерс"га қарши баҳсдан сўнг у жамоадошларига қарата шундай фикрларни билдирган. 

Матс Хуммельс ҳам яқинда берган интервьюсида буни тасдиқлади: "Жудга уни яхши кўришимни 25 марта айтган бўлсам керак. У мен билган 18 ёшли йигитчалар орасида энг ақлли ва энг жиддийсидир".

Самандарбек таржимаси

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика