Модрич: "Хорватия термаси ЖЧдаги муваффақиятни такрорлашга ҳаракат қилиб кўради" News

Модрич: "Хорватия термаси ЖЧдаги муваффақиятни такрорлашга ҳаракат қилиб кўради"

Хорватия термаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоасининг Евро-2020га чиққани борасида гапирди.
Саралашнинг 9-турида хорватияликлар ўз майдонида Словакия термасининг 3:1 ҳисобида мағлуб этди.


"Термамиз биринчи бўлимни тўлиқлигича назорат қилди, вазиятлар яратдик, аммо гол ўтказиб юбордик. Биз асабийлашмадик ёки ортиқча босимни ҳис қилмадик - барча футболчилар бир мақсад йўлида ишлашди ва вазифани уддалай олдик. Агарда шу руҳни сақлаб қолсак, ЖЧ-2018даги муваффақиятни Еврода ҳам такрорлай оламиз", - деди Модрич.

Хорватия термаси 8 ўйиндан кейин 17 очко жамғариб, келаси йили Европанинг 12 майдонида бўлиб ўтадиган Евро-2020 турнирига йўлланмани қўлга киритди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика