Модрич: "Мбаппеда етакчи бўлиш учун ҳамма нарса бор, у чемпионатини ўзгартириши керак"
15 jun 2020 14:30
News
Модрич: "Мбаппеда етакчи бўлиш учун ҳамма нарса бор, у чемпионатини ўзгартириши керак"
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени Франция чемпионатидан кўра кучли лигага ўтиши керак деб ҳисоблайди.
"Мбаппеда етакчи бўлиш учун ҳамма нарса бор. Ўйлайманки, у жамоаси ғалаба қозониши осон бўлмайдиган чемпионатга йўл олиши керак", - дейди Модрич.
Килиан ПСЖда 2017 йилдан бери ўйнайди. 21 ёшли футболчи жорий мавсум жамоа сафида 33та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол ва 17та ассист қайд этган.
Олдинроқ, "Реал" ва "Ливерпуль"нинг футболчини харид қилишни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди. Футболчининг парижликлар билан тузган шартномаси яна 2 йилга амал қилади.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments