Latest news

16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  6 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   2 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  0 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  2 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  1 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  5 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  12 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  1

Модрич Мбаппе ҳақида: "Клуб ҳар қайси футболчидан устун. Олдинда ЕЧЛ финали ва бу ҳозир энг муҳими" News

Модрич Мбаппе ҳақида: "Клуб ҳар қайси футболчидан устун. Олдинда ЕЧЛ финали ва бу ҳозир энг муҳими"

Лука Модрич Килиан Мбаппенинг ПСЖ қолиш борасидаги қарорига муносабат билдирди.

– Мбаппе ҳақида сўрашга мажбурмиз
– Менимча, бу мавзуда гаплашишимизнинг ҳожати йўқ. Ҳозирда битта муҳим мавзу бор – Чемпионлар Лигаси финали. Бу ҳақида унутиш ва бошқа эсламаслик керак, бўлди.

– Сиз хафа бўлдингизми?
– Йўқ.

– Йўқ?
– Йўқ, чунки биз батафсил хабардор эмасдик. Шахсан мен бу масала бўйича айнан ниманидир кутмагандим. Бу ҳақида бутун йил давомида кўп гапиришди, аммо биз аниқ бирор нима билмасдик. Олдинда бизни ЕЧЛ финали кутиб турибди ва ҳозир шу энг муҳими.

"Реал" чўққида қолаверади, клуб ҳар қайси футболчидан муҳимроқ, у ким бўлишининг фарқи йўқ. Бу борада узоқ гапиришнинг кераги йўқ. 

Ўйлашимча жамоамизда зўр футболчилар тўпланган. Улар ажойиб мавсум ўтказишди ва қатор футболчилар янада ўсишга эришишлари мумкин. Келажакда улар буюк футболчилар бўлишлари мумкин.

– Сиз шартномангизни узайтириб бўлдингизми?
– Йўқ.

– Қачон?
– Умид қиламанки, яқинда.

– Келишувга эришилганми?
– Йўқ, ҳозирча клуб билан баъзи деталлар борасида гаплашяпмиз. Ҳар икки томон ҳам позитив руҳда эртанги кунга қарамоқда.

– Фақат Мбаппе қилган ишни такрорламанг!
– Албатта, ундай қилмайман. Умид қиламанки, клуб ҳам менга нисбатан ундай муносабатда бўлмайди. Хазил, албатта. Клуб ва менинг муносабатим ажойиб, қандайдир муаммо келиб чиқади деб ўйламайман, – деди ярим ҳимоячи.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика