Latest news

00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  4 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  10 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  78 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3

Модрич "лаънатланган" рақамни олдими? ФОТО News

Модрич "лаънатланган" рақамни олдими? ФОТО

Мадриднинг "Реал" клуби сафида янги мавсумда 10-рақам остида хорватиялик Лука Модрич ўйнайди.


Бунга қадар Модрич 19-рақамда ҳаракат қилиб келаёганди. Хамес Родригес Мюнхенга кетгач унинг рақами бўшаб қолганди. Охирги 20 йил ичида "Қироллик клуби" сафида 10-рақамли футболда ўйнаган футболчиларни ёдга олишга қарор қилдик.

1996 – 2000. Кларенс Зеедорф (Голландия)
Голландиялик 20 ёшли Зеедорф Мадридга келгани заҳоти Микаэль Лаудрупдан қолган рақамни олганди. Уч мавсум давомида Кларенс асосий футболчи эди, аммо жамоага Висенте Дель Боске келгач нимадир бўлдию унинг ўйини олдингидек чиқмади ва "Интер"нинг таклифини қабул қилиб Италияга кўчиб ўтганди.



2000 – 2005. Луиш Фигу (Португалия)
2000 йил ёзида Флорентино Перес "Галактикос" даврини бошлади ва ашаддий рақиб "Барселона"дан Луиш Фигуни сотиб олди. Португалиялик футболчининг севимли рақами (7) Рауль томонидан банд қилинган эди. Беш йил давомида 10-рақам остида ўйнаган Фигу икки бор Испания чемпиони бўлди ва ЕЧЛда зафар қучди.



2005 – 2008. Робиньо (Бразилия)
Фигудан кейин ушбу рақам бразилиялик Робиньога насиб қилди. Айнан шу пайтдан "10-рақам лаънати" бошланди...Яъни клубда ушбу рақамни олган футболчи бир мавсумдан сўнг умуман ўзгариб қолар ёки "Сантьяго Бернабеу"да 3 мавсумдан кўп қолишмасди. Робиньода айнан шундай бўлди ва "Сити"нинг таклифини қабул қилиб Буюк Британия сафарига отланганди.



2008 – 2009. Уэсли Снейдер (Голландия)
Уэсли Мадридга келганида бир мавсум 23-рақамда ўйнаганди. Аммо Робиньо кетгач
10-рақамни олишга қарор қилган. Бир йил олдинги ҳужумкор ярим ҳимоячи қаерга йўқолганини мухлислар умуман билишмасди. 2009 йил Перес клубга қайтгач Снейдерни "Интер"га стиб юборганди.



2009 – 2011. Лассана Диарра (Франция)
Клубнинг янги тарихидаги 10-рақамнинг энг ғалати соҳиби. Таянч ярим ҳимоячилар одатда бу рақамда ўйнашмайди. Лассана эса 6-рақамини 10-га алмаштирган, кейинроқ клубини ҳам Одил Аҳмедов ўйнаётган "Анжи"га алмаштирганди.



2011 – 2013. Месут Озил (Германия)
Озил Мадриддаги илк мавсумда 23-рақамда ўйнаган ва ажойиб натижалар кўрсатганди. Аммо 10-рақамни олгач юқоридаги футболчилар сингари ўзига ўхшамай қолганди. Якунда учинчи мавсумдан кейин Лондонга, мистер Венгернинг "Арсенали"га кўчиб ўтганди.



2014 – 2017. Хамес Родригес (Колумбия)
Озил кетгач бир мавсум давомида жамоадаги ҳеч қайси футболчи 10-рақамни олмаганди. 2014 йилдаги мундиалдан сўнг колумбиялик Хамес Родригес жамоага келган ва Перес унга ўша машҳур рақамли футболкани топширганди. У ҳам "Қироллик клуби"даги дебют мавсумида ҳақиқий етакчи бўла олганди холос. Қолган йилларда унинг майдонга тушиши камайиб бораверди. Яқинда раҳбарият уни Мюнхенга, Карло Анчелотти бошқараётган "Бавария"га икки йилга ижарага бериб юборди.



2017 - … Лука Модрич (Хорватия)
Охирги 20 йилда клубда 10-рақам фақат легионерларга топширилганига эътибор қилинг. Янги мавсумда ҳам ушбу рақамда легионер ўйнайди. Бунга қадар 19-рақам остида ҳаракат қилган Модрич 10-рақамда ўйнайди. Кўрамиз ушбу рақам "лаънати" Модричга таъсир қилармикин ёки юқоридагиларнинг бари тасодифмикин?


soccer.ru сайтидан Нарзулла таржима қилди

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика