Latest news

15:28"Пахтакор" – "Навбаҳор", "Андижон" – "Сурхон" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  1 14:58"Барселона" собиқ дарвозабони "Арсенал"га ўтмоқда  0 14:38Англия термаси ҳужумчиси "Челси" ва МЮ таклифини рад этиб, Саудия Арабистонига йўл олмоқда  0 13:58"Рома" машғулотида тўполон: мураббий ва футболчи катта жанжал келтириб чиқарди  4 13:28Ана холос! "Ланс" етакчиси "Рома"да тиббий кўрикдан ўтолмади  0 13:00КХДР Ўзбекистонга қандай таркиб билан келаётгани маълум  9 12:40Ҳусниддин Нишонов: "Терма жамоадаги муҳит ва кайфият аъло даражада. Мундиалга тайёргарлик яхши кетмоқда"  0 12:12Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Иордания билан навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди  0 11:55"GOAT" машғулотларга қайтди. У қачон майдонга тушиши маълум  30 11:37"Камтар" Роналду ўзини дунёдаги энг машҳур инсон деб атади  20 11:10Осимхен "Ал Аҳли"да қанча ишлаб олиши маълум  0 10:42Янгиланган EЧЛ ғолиби қанча пул ишлаб олиши маълум  16 10:10Хосе Венансио Лопес: "Португалиядаги йиғинда биз Европа терма жамоалари билан даражамиз қанчалик фарқ қилишини билиб олдик. Мундиалда реалист бўлишимиз ва имкониятларимизни тўғри баҳолашимиз керак"  4 09:50"Арсенал" яна бир юлдуз футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:23«Барселона» «Nike» сабабли Нико Уильямс ва Рафаэл Леау билан шартнома туза олмади. Нега?  3

Моджи Ўзбекистон футболига қизиққан News

Моджи Ўзбекистон футболига қизиққан

«Юве» 90 йилларнинг иккинчи ярмида «Интер», «Милан», «Парма», «Лацио»дан кўра трансферларга камроқ пул сарфлаган бўлса ҳам, мамлакат футболини бошқаришда давом этди. Клуб трансферлар бозорини назорат ҳам қиларди", - Моджи.

2018 йил Италия элчихонасидан қўнғироқ бўлди. Сизлар, Италияга кўп боряпсизлар футбол туфайли, бизнинг ҳамюртимиз футбол мавзусида учрашмоқчи.

Италия таомларини оригинал тарзда тайёрлайдиган "Stuzzico" ресторанида, итальян тилини сув қилиб ичиб юборган, бизга кўп ёрдам берадиган ресторан эгаси Азиз ака орқали у киши билан анча гаплашдик.

Мендан, Моджи Ўзбекистонда кўп бўласан, уларнинг футболи ҳақида қизиқиб кўргин, балки бу ерларга ўйинчи олиб келармиз деб айтди. Асли соҳам бошқа, аммо бу катта бизнес.

- Биз болалар футболи орқали футболга кириб келяпмиз, энг ёши катта футболчиларимиз 2006 йилда туғилган (2018 йилда улар 12 ёш эдилар). Агар Сизларга қизиқ бўлса, биз хурсандчилик билан ҳамкорлик қилар эдик. Менинг гапларимга суҳбатдошим афсуски рад жавобини берди.

- Болалар футболи яхши, аммо бизга кўпроқ тайёр ўйинчилар керак. Болалар ўзимизда ҳам етарлича. 18-19 ёшдаги истеъдодлар бизга қизиқ.

Ўша йиллари олий лигамизда бу ёшда ҳеч қандай кўрсата оладиган ўйинчимиз йўқ эди. Аслида бу ёшда истеъдодларимиз тўлиб ётибди, аммо мураббийлар уларга имконият бермайди. Европани Ўзбекистондан талаб қилаётган ўйинчиларининг ёши бугун 18-19 бўлиб, улар ўзларининг назоратлари остида Европада анча савияси пастроқ бўлган чемпионатларга ташлаш орқали сайқаллаб оладилар. Шунинг учун бизнинг футболда 24-25 га кириб бўлган, бизнинг кўзимизга зўр бўлиб кўринадиган ўйинчиларни Европанинг топ чемпионатларига ўтишларини орзу ҳам қилманг. Боиси, Европа аввал синаб олиши керак. Бизнинг лига эса, уларнинг синов талабларига жавоб бермайди.

Моджи масаласига қайтаман. Меҳмонимиз, «Ювентус»ни қандай чемпион бўлишини айтиб берди. Унинг айтишича, Италиядаги энг зўр футболчиларни Моджининг агентликлари назорат қиладилар. «Ювентус» эса Моджиники. Табиийки, назоратда бўлган энг яхши ўйинчилар Туринга йўл оладилар. Агар бир кун келиб Моджи «Милан» ёки «Рома» билан ишлай бошласа, 1 мавсумнинг ўзидаёқ уларни чемпион қила олишига шубҳа йўқ.

Бизникилар қандай қилиб ўйнаб кетиши мумкин истеъдодли бўлса, бундайлар дунё бўйича тўлиб ётибди-ку? Тўғри, буни Моджига қўйиб бериш керак. Саволимга жавоб шундай бўлди. Нафақат Италия, балки дунё футболида таниш-билиш жуда катта роль ўйнайди. Дейлик, битта футболчи «Ювентус» қайдномасидан ўрин олади, у кейинчалик «Ювентус»нинг келажаги бўлмас, аммо мураббий орқали у майдонга туширилади ва бутун дунё Туринда майдонга тушган ўйинчи ҳақида ёзади. Эртага уни «Ювентус»нинг савиясидан кейин турувчи клублар харид қиладилар. Агар омади чопиб яхши ўйнаб кетса «Юве»да қолаверади ёки бошқа гранд клубга сотилади. Бу механизм анча йиллардан бери ишлаб келади.

Яна анча гаплар бўлди, уларни ёзиб ўтирмадим. Болаларим 18 ёшга кириб олсин, яхши бир клуб билан ҳамкорлик қилайлик, истеъдоди бор футболчиларни 18-19 ёшида имконият берайлик, кейин уларга Европа эшикларини очсак бўлади.

@Nadirkhuja

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика