МЛС Мессининг "Барселона"га қайтишини кутмоқда
03 oct 2022 21:04
News
МЛС Мессининг "Барселона"га қайтишини кутмоқда
Сўнгги вақтларда Лионель Мессининг МЛСга йўл олиши ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Бироқ ҳозирда Америка клублари аргентиналик юлдуз учун кураш олиб боришни режалаштирмаяпти. Манбанинг хабарига кўра, МЛС жамоалари Мессининг келаси йил "Барселона" сафига қайтишига ишонишмоқда.
Лионель Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охиригача амал қилади. Битимни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд, аммо бунинг учун футболчи рози бўлиши керак.
Аввалроқ матбуотда ПСЖ Лионель Мессига янги шартнома таклиф қилгани ҳақида маълумотлар тарқаганди.
Link :
Source : El Chiringuito
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Comments