"Mixed zone". Улуғбек Ҳошимов: "Ўйинимиз чиқмади" дейиш хато бўлади"
02 jun 2022 10:34
News
"Mixed zone". Улуғбек Ҳошимов: "Ўйинимиз чиқмади" дейиш хато бўлади"
Учрашувдаги ягона гол муаллифи Улуғбек Ҳошимов микст-зонада бир нечта саволларга жавоб қайтарди.
- Ўйин ҳақида
- Биринчи ўйинда ҳар доим қийин бўлади. Шунга қарамасдан, ўз ўйинимизни кўрсатдик. Кўрганингиздек, ғалаба қозондик. Худо хоҳласа, бундан кейинги ўйинларда ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлашини кутиб қоламиз.

- Биламизки, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бундан ҳам яхши ўйнай олади. Бугун нима етишмади деб ўйлайсиз?
- "Ўйинимиз чиқмади" дейиш хато бўлади. Барибир биринчи учрашув қийин ўтади. Бундан кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қилишга интиламиз.
- Тимур Кападзе сизга нималарни уқтирди? Майдонга тушгач, ўйинни кучайтирдингиз...
- Гол бўлмади. Мураббий гол урилишини хоҳлади, мен ҳам. Ўйин яхши ўтди. Ҳамма хурсанд бўлди деб ўйлайман.
- Бу 3 очко сиз учун нимани англатади? Кейинги турда Қатар билан ўйнайсизлар. Нимани кутяпсиз?
- Ҳамиша ғалаба қозонишга ҳаракат қилиб келганмиз. Мақсадимиз – Осиё Кубогида 1-ўринни олиш. Бундан ташқари, Олимпиадага чиқишни мўлжаллаганмиз. Бугун 3 очкога эга бўлдик. Қатарни ҳам енгиб, чемпионлик сари олға борамиз.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments