Latest news

19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  0 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  2 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  3 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1

"Mixed zone". Ҳусайин Норчаев: "Ўйиндан аввал ҳавотир йўқ эди" News

"Mixed zone". Ҳусайин Норчаев: "Ўйиндан аввал ҳавотир йўқ эди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун эронлик тенгқурларига қарши майдонга чиқди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Ҳусайин Норчаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Худога шукур ғалаба қозондик. Ватанимизга чиройли байрам бўлди, деб ўйлайман. Ишлашда давом этамиз. Олдинда Осиё ўйинлари бор. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрамиз. Халқимизга хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ҳусайин Норчаев. 

- Эронга қарши учрашув олдидан ҳавотир бормиди?

- Бизда ҳавотир йўқ эди. Эронга қарши одатдагидек тайёргарлик кўрдик. 

- Жарима майдончаси ичида кўп вазиятлар яратдик. Лекин фойдаланишга қийналдик. Бу ҳаяжон сабаб эдими ёки рақиб ҳимоячиларининг муносиб ҳаракати?

- Бу омад билан боғлиқ, деб ўйлайман. Катта футболчиларда ҳам бундай ҳолат бўлиб туради. Ҳаракат қилдим, ўхшамади. Хатоларим устида ишлаб, янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қиламан. 

- Олдинда Осиё ўйинлари кутиб турибди. Мураббийлар сизни таркибга жалб қилиш масаласини қай тариқа ҳал қиляпти?

- Ҳозирда терма жамоа мураббийлари "Алания" мураббийлари билан гаплашишмоқда. Шундан кейин бирор нарса дейиш мумкин. 

- Бугун ҳакамларга кўп эътироз бўлди. Ҳакамликдан кўнглингиз тўлдими?

- Муҳими биз ютдик. Ҳакамларни биз муҳокама қилмаймиз. Уларни муҳокама қиладиганлар бор. Биз кўпроқ ўз ўйинимизни қилишимиз керак.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика