Latest news

10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  24

"Mixed zone". Абдурауф Бўриев: "Ўзимизни мухлисларсиз ўйнагандек ҳис қилмадик" News

"Mixed zone". Абдурауф Бўриев: "Ўзимизни мухлисларсиз ўйнагандек ҳис қилмадик"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси юртимизда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё Кубоги финалига йўлланма олди.

Ярим финал баҳсида япониялик тенгқурларига имконият қолдирмаган футболчиларимиз бош соврин учун Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси билан кураш олиб боришади. Биз бу борада ярим ҳимоячимиз Абдурауф Бўриевнинг фикрларини тингладик. 

"Япония ҳар томонлама кучли жамоа эди, лекин омад бизга кулиб боқди. Кеча икки жамоа ҳам босим қилди. Бундай пайтда кўпроқ ақлга таяниб иш тутиш керак. Барибир ҳимоядан олдинга ўтишда қийналдик. Кичик паслар билан ёриб ўтиш осон эмасди. 

Ўзимизни мухлисларсиз ўйнагандек ҳис қилмадик. Ташқаридан ҳайқириқлари эшитилиб турди. 

Саудия Арабистони билан ўйинга қадар тикланишга ҳаракат қиламиз. Улардан юз фоиз аламимиз бор. Рақиб бунга тайёр турсин. Худо хоҳласа, бош совринни Ўзбекистонда олиб қоламиз", – деди Абдурауф Бўриев.

Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 19 июнь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика