Latest news

12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  0 11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  2 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  0 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  3 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1 08:33«Қўқон-1912» сафига жорий мавсумни «Сурхон» ва «Динамо»да бошлаган футболчилар келиб қўшилди  2 08:10Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"  2 07:40Аҳрол Рисқуллаев узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди  3 01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  37 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0

ЖЧ-2018. Уругвай сўнгги дақиқаларда Мисрни мағлуб этди News

ЖЧ-2018. Уругвай сўнгги дақиқаларда Мисрни мағлуб этди

Жаҳон чемпионатининг 1-тур учрашувлари давом этмоқда.

Миср - Уругвай учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ

Эътиборингиз учун раҳмат.

ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. МИСР СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАРДА МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ.

90+4. Миср рақиб жарима майдончаси ичида босимни кучайтирмоқда. Огоҳлантириш: Аҳмад Хегази.

90+2.Бугунги учрашувни 27000 томошабин кузатиб борди.

90+1. Кавани олдинга ўтди. Уни рақиб ҳимоячилари тўхтатиб қолди. Огоҳлантириш:  Сэм Морси.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

Хименес сўнгги дақиқада жаримадан оширилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Ҳудди Ўзбекистонга урган голи каби таассурот қолдирмоқда бу гол.89. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! ХОСЕ МАРИЯ ХИМЕНЕС!!!! 0:1

88. ЗАРБАААААААААААААААААА!!! Мана чинакам голга тортадиган зарба! Каванининг жаримадан йўллаган зарбаси устунга тегди. Қайтган тўпга уругвайликлар эгалик қилолмади.

88. Хавфли жарима зарбаси.

88. Унгача ўзгариш. Весино ўрнига Торрейро.

87. Уругвай яна ҳужумга ўтди. Бугун Миср термаси ҳимоячиларига гап-сўз йўқ. Улар 87 дақиқа давомида аъло даражада ишлашди.

85. Мисрга ғалаба керак эмасдек туюлмоқда. Уругвайнинг топ-футболчилари эса гол уришга интилмоқда.

83. ЗАРБААААААА!!! Суареснинг тўп узатишидан кейин Кавани зарба берди. Дарвозабондан даҳшатли сейв! Ҳисоб очилишига бир баҳя қолганди.

82. Ўзгариш. Рамазон Собхи Варданинг ўрнига майдонга тушди. Бугун салоҳ томошабин вазифасини бажаради.

81. ЗАРБААААААА!!! Миср термасининг узоқ вақт уюштирган ҳужуми Элненининг зарбаси билан якунланди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

80. Икки жамоа мураббийларида ҳам биттадан футболчини ўзгартириш имконияти бор. Ҳозирча улар бундан фойдаланишмаяпти. Наҳотки бугун Салоҳни кўрмаймиз?!

79. Варела ўнг қанотдан тўпни рақиб жарим майдончаси ичига ошириб берди. Тўпга мисрлик футболчи эгалик қилди ва Уругвай дарвозаси томон югуриб кетди. Аммо у ҳам сўнгги пасда адашди.

77. Уругвай ҳужумга ўтди. Карлос Санчеснинг ноқулай пасига Диего Годин етиб бора олмади. Санчес анчагина кучли пас бериб юборди.

74. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТТТТТ!!! Шеригининг ажойиб пасидан кейин Суарес дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетди. У посбонни алдаб ўтмоқчи бўлганди, бироқ Эл Шенави буни сезиб қолди ва тўпни Суареснинг оёқлари орасидан ушлаб олди. Агарда ҳужумчи ўз мақсадига етганида гол кўрардик. Ҳечқичи йўқ, ҳисоб очилмади - 0:0.


73. ЗАРБААААААА! Миср термаси Аҳмад Фатхининг узоқ масофадан берган зарбасидан кейин тўпни Фернандо Муслера қайтарди.

71. Жарима тўпи яқин бурчакка оширилди. Кавани тўпни қийинчилик билан тўхтатиб олди ва чап оёғига тўғрилади. Зарба берганди тўп Мартин Касереснинг қўлига тегди. Хавф бартараф бўлди.

70. Уругвай бурчак тўпи ишлаб олди.

68. Мисрнинг ҳужумларига олдинроқ айтилганидек нимадир ёки кимдир етишмаяпти.

67. Гильерма Варела марказдан рақиб жарима майдончаси ичига ерлатиб тўпни ошириб берди. Бироқ тўпни ҳимоячи қайтариб қолди. Агарда тўп ўтганидамиди...

66. Миср термаси футболчилари рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни олиб қўйишганди. Бироқ хавф тезда бартараф этилди.

64. Барча бир инсоннинг майдонга тушишини кутмоқда. Купер бир захирани олиб қўйган. Балки у Салоҳдир.

62. Ўзгариш. Марван Муҳсин ўрнига Одил Қаҳрабо туширилди.

61. Уругвайнинг ҳужумга ўтганди, бироқ Суарес оффсайдда қолиб кетди.

60. Ўйиннинг бориши бироз зерикарли. Томонлар ҳужумга ўтишга интилмоқда. Бироқ хавфли зарба ҳам бўлмаяпти.

58. Ўзгариш. Наитан Нандес ўрнига Карлос Санчес, Де Арраскаета ўрнига Кристиан Родригес туширилди.

56. Трезегенинг зарбаси ноаниқ кетди. Ёмон эмас, мисрликлар олдинга силжимоқда.

55. Уругвай термаси олдинга ўтишга интилаётганди. Бироқ рақиб ҳимоячилари ҳозирча бехато ўйнашмоқда.

52. Миср футболчиси Ҳасан рақибнинг хатосидан кейин олдинга ўтиб кетганди. Бироқ Диего Годин хавфнинг олдини олди.

51. Ўзгариш. Тариқ Ҳамид ўрнига Сэм Морси.

49. Миср ўзгариш тайёрламоқда. Бироқ бу Салоҳ эмас.

48. Яна жароҳат. Оқибатда кичик тўхталиш. Тариқ Ҳамид майдонда ётибди.

46. ЗАРБААААААААА! Каванининг суперпасидан кейин Суарес дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетди. Дарвозабон эса тўпни қайтарди. Даҳшатли старт.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Мисрликлар ҳужумларни уюштира олишмоқда. Бироқ буни якунлайдиган кимдир етишмаётгандек.

44. Кетма-кет ҳаводан тўп узатишлари. Ҳудди биз теннис кўраётгандекмиз. Аввалига Миср футболчиси қанотдан тўп узатилишини амалга оширганди. Кейинчалик уругвайликлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Улар ҳам Миср термаси футболчилари каби иш тутишди.

41. Биринчи бўлимда голга тортадиган вазиятлар кутилганидан камроқ бўлди.

40. Ўйинда кичик тўхталиш. Миср футболчиси Варда шу тарзда жароҳат олди.

38. Уругвай яна ҳужумга ўтди. Бироқ сўнгги тўп узатилиши хато кетди. Арраскаета тўпга ета олмади.

34. Миср ҳужумга ўтди. Чап қанотдан ҳаводан оширилган тўпни Фернандо Муслера ушлаб олди.

32. Саурес терган жарима зарбасини Трезеге қайтарди ва майдонга қулади. Тўп африкаликларда.

31. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси, уругвайликлар фойдасига.

29. Ўйин яна марказга кўчгандек. Позицион ҳужумлар кўпаяётган бир вақтда Весино узоқ масофадан зарба берди. Анчагина ноаниқ.

27. Миср ҳам олдинга ўтишга, Салоҳнинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилмоқда. Трезегенинг зарбаси кучсизроқ кетди.

24. Суарес гол киритгандек кўринди. Барча шундай ўйлади-я. Бироқ гол эмас.

22. Уругвай яна бир марта бурчак зарбасини амалга оширади.

21. Уругвайнинг ҳужумлари борган сари кескинлашиб бормоқда. Терма бурчак зарбасини амалга оширганди, бироқ дарвозабон тўпни қайтариб юборди.

20. Уругвай ҳужумга ўтди. Бироқ Гильерме Варела тўпга бироз ета олмагани учун ҳужум узилиб қолди.

19. Ўйин сурати бироз тушди. Тўп билан уругвайликлар.

16. Хавфли жарима зарбаси белгиланди. Ҳаводан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтарди. Кейинчалик Миср иккинчи темп билан ҳужумга ўтмоқчи бўлганида тўп майдонни тарк этди. Дарвозабон ўйинни бошлаб берди.

Салоҳ шу тарзда захирада ўтирибди. Ичидан қандай ҳаёллар ўтаётган экан....

14. Луис Суареснинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди. Ўйин тезлашмоқда.

12. ЗАРБААААААА! Маҳмуд Ҳасаннинг яқин масофадан тепган тўпига куч етишмади.

10. Дастлабки 10 дақиқалик борасида катта хулосалар айтиб бўлмайди. Ўйиннинг катта қисми олдинда. Миср эса Салоҳсиз қийналмоқда.

9. ЗАРБАААААААА! Эдинсон Каванининг хавфли зарбасини Эл Шенави қайтариб қолди. Учрашувдаги илк зарба шундай хавфли бўлгани яхши ҳолат.

7. Уругвай яна бир бор ҳужумга ўтди. Бироқ ҳаводан узатилган тўпни мисрликлар қайтариб қолди.

6. Ҳозирча томонлар бир-бирини ўрганишмоқда.

2. Учрашувнинг илк дақиқаларидан жанубий америкаликлар ҳужумга ўтишганди. Бироқ Миср ҳимоячилари илк хавфни қайтара олишди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув бошланиш арафасида.

- Айни дамда икки давлатнинг мадҳиялари янграмоқда.

- "Екатеринбург Арена" трибуналарида мухлислар тўлиб тошган деб айта олмаймиз. Хўш, Миср термаси Муҳаммад Салоҳсиз қандай ўйин кўрсатар экан?

Egypt

World Cup Grp. A . Round 1

15/06/2018, 17:00

1
:
0
Finished

Uruguay

Jose Gimenez - 89'

Stadium: Ekaterinburg Arena, 27015 spectators

Referee: Bjorn Kuipers

45'
90'
50'  Tarek Hamed (Sam Morsy)
63'  Marwan Mohsen (Mahmoud Kahraba)
82'  Amr Warda (Ramadan Sobhi)
90'  Sam Morsy
90'  Ahmed Hegazy
58'  Nahitan Nandez (Carlos Sanchez)
59'  Giorgian De Arrascaeta (Cristian Rodriguez)
87'  Matias Vecino (Lucas Torreira)
89'  Jose Gimenez
89'  Carlos Sanchez

"А" гуруҳи, 1-тур
Миср - Уругвай 0:1
14 июнь 2018. Екатеринбург. "Екатеринбург Арена". 27000 томошабин.
Гол: Хосе Хименес (89).
Ҳакамлар: Бьорн Кейперс (Голландия), Сандер ван Рокель (Голландия), Ирвин Зеинстра (Голландия), Милорад Мажич (Сербия).
Миср:
Эл Шенави, Фатхи, Габр, Хегази, Абдулшафи, Элнени, Ҳамид (Сэм Морси, 51), Варда (Рамазон Собхи, 82), Элсаид, Трезеге, Мухсин (Одил Қаҳрабо, 62).
Уругвай: Муслера, Варела, Годин, Хименес, Касерес, Нандес (Карлос Санчес, 58), Весино (Торрейро, 88), Бентанкур, Де Арраскаета (Кристиан Родригес, 58), Кавани, Суарес.
Огоҳлантириш: Аҳмад Хегази (90+4).

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика