Latest news

08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  1 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  9 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21

Миш-миш - эмасмиш! ФИФА “Сўғдиёна”га мурожаат билан чиқди News

Миш-миш - эмасмиш! ФИФА “Сўғдиёна”га мурожаат билан чиқди

Олий лиганинг 19 ва 21-турларидан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” ҳамда “Сўғдиёна” – “Металлург” учрашувларида қайд этилган 5:4 ҳисоблари кўпчиликни ажаблантириш билан бир қаторда эътирозларда ҳамда гумонларга сабаб бўлди.
Сабаби, мураббийларнинг ўзи Зоминдаги стадионда футбол ўйнаб бўлмайди деб турган бир вазиятда жиззахликлар икки учрашувда рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол қилиши ажабланарли ҳолат. Ваҳоланки, бу стадионда чемпионликни кўзлаётган, таркибида тажрибали футболчилар тўп сурадиган “Локомотив” 2тагина гол урганди. “Нефтчи” умуман голсиз қайтган. Хўп, жиззахликлар мезбон сифатида майдонга кўникиб олган дерсиз, унда “Навбаҳор” ва “Металлург” футболчиларичи?

Демак, мазкур жамоалар таркибида тўп сураётган футболчилар маҳорат бобида “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Насаф” аъзоларидан ўтиб кетибди-да! Энди терма жамоаларимиз таркибини ёппасига “Сўғдиёна”, “Металлург” ва “Навбаҳор” футболчилари билан тўлдирсак бўлаверар экан-да!?

Хуллас, айтишларича, бу учрашувлар ФИФАнинг ҳам эътиборини тортган ва беллашув ёзилган дискни сўраган. Қолганини вақт кўрсатади. Бу ёғига клубларимиз ўйлаб иш тутади деган умиддамиз.

Албатта буларнинг барчаси миш-миш, аммо миш-миш бўлмаслиги ҳам мумкин! Айтишадику, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди деб!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика