Мирзоҳид Ғофуровга ҳам Қозоғистондан таклиф бўлмоқда
07 dec 2013 17:21
News
![](https://championat.asia/upload/storage/109431_original.jpg)
![](/upload/storage/109431_220.jpg)
Мирзоҳид Ғофуровга ҳам Қозоғистондан таклиф бўлмоқда
"Машъал"нинг бир қатор футболчиларига хорижлик скаутлар қизиқмоқда.
Олган маълумотларимизга кўра, "газчилар"нинг чап қанот ярим ҳимоячаси Мирзоҳид Ғофуровга Қозоғистон супер лигаси вакилларидан чорлов бўлмоқда. Буни "Машъал" ПФК расмийлари ҳам тасдиқлади. Аммо таклиф билан чиқаётган жамоаларнинг номи ҳозирча сир тутилмоқда. Чунки айни пайтда ҳар икки клуб раҳбарлари бу борада музокара ўтказмоқда. Агарда томонлар келишувга эришса, шундагина бу ҳақда аниқ маълумот берилиши айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ғофуров яқиндагина муборакликлар билан амалдаги шартномасини яна 2 йилга узайтирганди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments