Latest news

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  0 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  25 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  3 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  20 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Миржалол Қосимов: “Янада кўпроқ гол уришимиз керак эди” News

Миржалол Қосимов: “Янада кўпроқ гол уришимиз керак эди”

Ўзбекистон – Бангладеш (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.
"Биринчи бўлим биз учун яхши бошланди. Тезда учта гол уришга эришдик. Захирадан тушган футболчилар ўйинга қўшилиб кета олишмади. Голлар сонини кўпайтира олмадик. Иккинчи бўлимда шошилдик ва кўп хатога йўл қўйдик. Янада кўпроқ гол керак эди, лекин барибир натижадан қониқдим. Афғонистонга қарши баҳсда янада яхшироқ ўйнамоқчимиз", - дейди Миржалол Қосимов.

- Дастлабки гол урилган вақтда бангладешлик футболчи майдонда ётганди. Бу ФИФА қоидаларига зид келмайдими?
- Биз доим ФИФА қоидаларига бўйсунамиз. Лекин кўрган бўлсангиз рақибимиз илк дақиқалардан ўйин вақтини чўзишга уринди. Бундан ташқари гол урилган вақтда футболчимиз уни ётганини кўргани йўқ. Акс ҳолда тўп майдон ташқарисига чиқариб юборилган бўларди.

- Ўзбекистон илк турда ҳам ғалаба қозонмоқчи эдинглар. Аммо дуранг бўлди. Бу сизларга бугун янада жаҳл билан ўйнашга ундадими?
- Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Биринчи ўйинда ҳам футболчиларим ҳаракат қилишди. Аммо Гонконг яхши ҳимояланди, ҳимояланаётган жамоага қарши ўйнаш доим оғир. Бугун ҳам Гонконг кўп вақтини ҳимояда ўтказди.

- Гонконг билан ўйинда ҳам бугун ҳам Рашидовнинг қаноти фаол бўлди. Бу сиз томондан берилган кўрсатмами?
- Тўртта ярим ҳимоячи билан ўйнадик. Фарруҳ Сайфиев кўпроқ ҳужумчиларга ёрдам бериши керак эди. Шу боис Козак кўпроқ чапда ўйнади.

- Афғонистонга қарши ўйинда захирадагиларни синаб кўриш имкони борми. Сабаби мусобақа узоқ давом этади...
- "A" гуруҳида Жанубий Корея биринчи ўринда бормоқда. Шу боис гуруҳдан чиқиб мезбонларга қарши ўйнашни истамасдик. Шу боис биз биринчи ўринни олмоқчимиз. Аммо Афғонистонга қарши ўйинга қадар асосий таркиб футболчиларга дам берамиз.


Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика