Latest news

09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  0 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  0 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  4 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  32 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  15 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  23 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  98 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  11 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4

Миржалол Қосимов терма жамоада қолди News

Миржалол Қосимов терма жамоада қолди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов мамлакат футзал, ўсмирлар, U-19 ва U-20 ёшлар ҳамда миллий терма жамоа мураббийларини тасдиқлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов билан амалдаги шартнома узайтирилди. Мутахассис 2014 йил давомида миллий терма жамоани Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2015 финал босқичи учрашувларига тайёрлайди.

Бундан ташқари, турли ёш тоифасидаги терма жамоалар мураббийлари ҳам тасдиқланди. Жумладан, 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев ва 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ўз ишини давом эттиради.

Ҳар иккала мутахассис 2013 йил кузида бўлиб ўтган саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, 2014 йилги Осиё чемпионатлари финал босқич йўлланмасини қўлга киритган. Олимхўжаев ўз шогирдларини Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилигига тайёрласа, Евстафеев Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўради.

2014 йилнинг январь ойида Уммонда ташкил этиладиган U-22 Осиё чемпионатида 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат ва бош мураббий Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йўл олади. Шунингдек, 2014 йил Вьетнамда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати баҳсларига Ўзбекистон футзал терма жамоасини Баҳодир Аҳмедов тайёрлайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика