Latest news

18:02Расман: "Қизилқум" черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 17:33ПСЖ футболчиси Моуриньюнинг қўнғироғи сабаб Англияга эмас, Туркияга кетмоқда  1 16:59"Барселона" футболчиси 5:4 ҳақида: "Бу фаолиятимдаги энг даҳшатли ўйин"  10 16:31Сречко Катанец: "Терма жамоада нималар қилганимизни ва қандай ютуқларга эришганимизни билишингиз керак"  41 16:05Ҳусановнинг агенти: "Биз билан АПЛнинг 12 клуби алоқага чиқди"  10 15:06БМБ 14 та гол урган ва учинчи бор чемпион бўлган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:34Расман: "Боруссия Д" бош мураббийни истеъфога чиқарди  4 14:03"Реал" ёки "Барселона"да ўйнаш? Холанд жавоб берди  26 13:35МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   39 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи эртага Қатарга учиб кетади  176 12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  285 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   17 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига қарши ўйинда ўзгаришлар бўлади" News

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига қарши ўйинда ўзгаришлар бўлади"

Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида Ўзбекистон бош мураббийи Миржалол Қосимов ва Азиз Ҳайдаров иштирок этди.

"Эртага бизни қийин ўйин кутмоқда. Саудия Арабистони терма жамоаси кучли саналади. Хитойга қарши ўйинда ўзимизни аҳволимизни оғирлашитириб юбордик. Эртага ғалаба қозониб чорак финалга чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз", - дейди Қосимов.

"Эртага Ўзбекистон учун дастлабки кичик финал бўлади деб айтсак ҳам бўлади. Сабаби Хитойга ютқазиб қўйиб гуруҳдан чиқиш имкониятларини бироз камайтирдик. Аммо Саудия Арабистонини мағлуб этсак чорак финалга чиқамиз. Фурсатдан фойдаланиб бутун Ўзбекистон халқидан Хитойга қарши баҳсдаги мағлубият учун жамоа номидан узр сўрайман", - дейди Азиз Ҳайдаров.

- Эртага Ўзбекистонга фақат ғалаба зарур дуранг ҳам қониқтирмайди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз? Саудия Арабистонининг ҳужумчилари ҳақида...

- Саудия Арабистони билан баҳс ҳаёт мамот жанги бўлади, бу учрашувга тайёрмиз дея оламан. Рақиб сафида жуда кўплаб тезкор ва хавфли ўйинчилар бор. Қанот ҳимоячилари ҳам тез тез ҳужумга қўшилиб туришади.

- Хитойга қарши ўйинда кўпчилик йигитларнинг кўзида олов кўринмади дейишди. Шу ҳақда нима дея оласиз?
- Бу фикрга қўшилмайман. Барча йигитларнинг нияти ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқиш эди. Бироқ иккинчи бўлимдаги кичик хатолар катта мағлубиятга сабаб бўлди.

- Эртага асосий таркибда кўплаб ўзгаришларни кўрамизми?
- Саудия Арабистонига қарши ўйинда ўзгаришлар бўлиши тайин. Бироқ мақсадимиз ўзгармай қолади - фақат ғалаба.

- Бугун Жанубий Корея ва Австралияга қарши ўйнайди. Агар Ўзбекистон чорак финалга чиқса бу жамоалардан қайси бирига қарши ўйнашни истардингиз?

- Биз аввало эртанги баҳс ҳақида ўйлаяпмиз. Биринчи Саудия Арабистони тўсиғидан ўтиб олишимиз керак.

- Хитой терма жамоасининг ўйини сюрприз бўлдими? КХДРни менсимай майдонга тушиш ҳолати бўлмадими?
- Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Осиё Кубогида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Хитой кучли ўйин намойиш этди. Гуруҳдаги барча кучли.

- Иккинчи турда Хитойга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг футболчилар ўзларига кела олишдими?
- Хитой билан баҳсда аламли мағлубият бўлди. Биринчи бўлимдан сўнг ҳотиржамликка берилдик. Шу боис мағлубиятга учрадик. Аммо эртанги ўйинга тайёргарлик учун вақтимиз бўлди. Барча йигитлар Саудия Арабистони билан баҳсга тайёр.

- Азиз сиз бир неча йиллардан буён БААда ўйнаб келаяпсиз. Саудия Арабистони ва БАА ҳақида фикрларингиз?

- БАА терма жамоасининг 80 фоиз футболчилари анча йиллардан буён бирга ўйнаб келишмоқда. Бу жамоани мусобақанинг фаворитларидан бири деб ҳисоблайман. Саудия Арабистони эса БАА каби кучли эмас. Уларда индивидуал кучли футболчилар кўплиги рост. Агар бор кучимиз билан ўйнасак Саудия Арабистонини мағлуб эта оламиз. Иккала жамоа битта кўрфазда жойлашгани учун ўхшашдир, лекин анчагина фарқли жамоа ҳисобланади.

- Агар Ўзбекистон чорак финалга чиқа олмаса сиз ўз лавозимингизда қоласизми?

- Аввало ниятни яхши қилайлик. Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонсак барчаси яхши бўлади.


Нарзулла Сайдуллаев
Мельбурн
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика