Latest news

20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  12 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  2 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   88 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  7 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   4 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  7 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0

Миржалол Қосимов: "Омад биздан юз ўгирди" News

Миржалол Қосимов: "Омад биздан юз ўгирди"

Жанубий Корея - Ўзбекистон (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.
"Бугун финалга хос ўйин бўлди. Жудаям шижоатли, қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Лекин биз мағлубиятга лойиқ эмасдик, охиригача курашдик. Очиқчасига тўп кирита олмадик, омад юз ўгирди. Жанубий Кореяга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Футболчиларимизнинг малакаси ошди, таркибимизда кўплаб ёшлар бор. Бугунги баҳс уларнинг келажагига таъсир қилади.

Бизни барча ўйинларда қўллаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Фурсатдан фойдаланиб ташкилотчиларга раҳмат айтмоқчиман, мусобақа яхши савияда ўтди. Журналистларга ҳам раҳмат", - дейди Қосимов.

- Ҳакамлар ўйинга таъсир қилишдими?
- Бундан мусобақаларда ҳакам ҳолис бўлиши керак. Ҳисоб 0:1 пайтида Кападзени йиқитишди. Лекин ҳакам индамади. Ҳакамнинг савияси Осиё Кубогига муносиб эмас экан. Ўтган ўйинда ҳам ҳакамлар жуда кўп хато қилишганди. Шунга қарамай бизда бир қатор имкониятлар бўлди, очиқчасига омад келмади.

- Лутфулла Тўраев ва Санжар Турсуновни асосий таркибда тушишини қандай изоҳлайсиз?
- Тўраев билан Турсуновни тушириш тактикага боғлиқ бўлди. Уларда ҳам имкониятлар бўлганди. 

- Квак Тай Хви учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди, бунга қандай баҳо берасиз?
- У ҳимояда яхши ўйнади, агар биз гол урганимизда у яхши бўлолмасди.

- Сардор Рашидовни катта келажак кутяпти деб айта оласизми?
- Ўзбек фтуболидан ҳар доим яхши фтуболчилар етишиб чиққан. Фақат ёшлар меҳнат қилишда давом этишлари керак. 

- Энди терма жамоанинг келажагини қандай тасаввур қиласиз? Олдинда Жаҳон чемпионати саралаши бор.  
- Олдимизга доим юқори вазифаларни қўямиз. ЖЧга чиқиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Осиё Кубоги катта мусобақа, бу биз учун тажриба мактаби бўлди.


Хайрулла Холиқов
Мельбурн
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика