Latest news

22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  5 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  2 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3

Миржалол Қосимов: “Мухлислардан узр сўрайман” News

Миржалол Қосимов: “Мухлислардан узр сўрайман”

Ўзбекистон – Қатар (5:1) учрашувидан сўнг журналистлар саволларига терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов жавоб берди.
“Ўйинга жиддий тайёрлангандик. Бугун байрам қилмоқчи эдик. Мухлисларга Жаҳон чемпионатини мана шу ўйиндан кейин туҳфа этмоқчи бўлгандик. Лекин мақсадга эриша олмадик. Нима бўлганда ҳам ҳаёт давом этади. Ҳали олдинда плей-офф ўйинлари бор. Шу ўринда мухлислардан узр сўрамоқчиман. Уларни ранжитиб қўйган бўлишимиз мумкин”, - дейди Миржалол Қосимов.

 - Энди олдинга қўйилган мақсадар нима?

- Олдинда ҳали яна ўйинлар бор. Ҳали режалар ҳақида ўйлаб кўришга вақтимиз бўлади. Бу ҳақида ҳозир ўйлаш ҳам оғир.

 - Таннаффусда йигитларга қандай сеҳрли сўзларни айтдингизки, ўйин бутунлай ўзгариб кетди?

- Сеҳрли сўзларни билганимда биз аллақачон жаҳон чемпионатида бўлардик. Мен қандайдир алоҳида сўзларни ишлатганим йўқ. Шунчаки иккинчи бўлимдаги ўзгришлар иш берди ва биз ўз ўйинимизни намойиш эта олдик.

 - Ўйиндан олдин Кореянинг ютқазиш вариантини ҳисобга олиб, имкон қадар кўпроқ гол уришни вазифа қилиб қўйганмидингиз?

- Биз имкон қадар яхши ўйин намойиш этиш ва кўпроқ голлар уришни вазифа қилиб қўйгандик. Лекин Кореянинг ютқазиши ёки бошқача натижалар эҳтимолига қараб тактика танланмаганди.

 - Футболда майдондан ташқарида ҳам ЖЧга чиқиш учун кураш олиб борилади. Ҳакамлар ўзгартириляпти, ўйин вақтлари... Шулар ҳам таъсир этди деб ўйласизми футболчиларга?

- Футболчиларга бундай нарсалар таъсир этиши керак эмас, менимча.

 - Жамоамиз олдида камида иккита плей-офф ўйинлари турибди. Орада ҳали кўп вақт бор. Жамоада қандайдир ўзгаришлар бўладими?

- Ҳа, албатта. Ўша вақтда кимнинг жисмоний ҳолати яхши бўлса жамоага жалб этилади. Бизда яхши, ёш футболчилар етарлича. Уларни ҳам МТЖга жалб этишимиз мумкин.

 - 5-раундда ким билан ўйнашни хоҳлардингиз?

- Ким билан тушишни учалик ҳам аҳамияти йўқ. Ким тушишига қараб, рақибни ўрганиб чиқишни бошлаймиз ва унга қарши тайёргарлик олиб борамиз.
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика