Latest news

07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  3 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  2 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  25

Миржалол Қосимов: "Минимум вазифани бажардик" News

Миржалол Қосимов: "Минимум вазифани бажардик"

Миржалол Қосимов Иорданияга қарши Тошкентда кечадиган жавоб ўйинида Ўзбекистон учун мақбул ҳисоб қайд этилишига ишонади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь, жума куни ЖЧ-2014 саралаш Осиё минтақаси плей-офф дастлабки ўйини доирасида Иордания миллий терма жамоаси меҳмони бўлди. Амманда бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов шогирдларининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганини маълум қилди.

«Иордания яхши жамоа ва буни бугун намойиш эта олди. Иорданиялик мухлислар терма жамоани тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришларига гувоҳ бўлдик, бироқ биз ҳам ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Айниқса, биринчи бўлимда рақибимиздан кўра яхшироқ ҳаракат қилдик», - деди Қосимов.

«Иккинчи бўлимда ташаббусни рақибга бериб қўйдик, шу сабаб Иордания терма жамоаси ҳужумлари сони ортди. Бироқ мен шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим», - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

«Биз ўз олдимизга қўйганимиз минимум вазифани бажардик. Энди, саралашнинг кейинги босқичига ўтиш учун, бошланган ишни Тошкентда якунлаймиз. Қарама-қаршилик тақдири Тошкентда, бизнинг мухлисларимиз кўз ўнгида ҳал бўлади. Кейинги босқичга айнан биз чиқишимизга ишонаман», - деди Қосимов.

«Иорданиянинг ҳаракатлари, ўйини биз учун кутилмаган ҳол бўлгани йўқ. Биз рақибимиз ҳақида кўп нарсаларни биламиз. Ҳа, уларда яхши, маҳоратли ўйинчилар кўп. Хусусан, Удай ал-Сайфий ва Абдуллоҳ Диб захирадан майдонга тушиб, ўз жамоаси ўйинини кучайтира олди. Бироқ мен Тошкентда ўзимизга керакли натижага эриша олишимизга ишонаман», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий тема жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш Осиё минтақаси плей-офф жавоб ўйини 10 сентябрь, сешанба Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика