Latest news

23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  2 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  10 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  9 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  41 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  9

Миржалол Қосимов “Миллион” гуруҳининг тақлидига ўз муносабатини билдирди News

Миржалол Қосимов “Миллион” гуруҳининг тақлидига ўз муносабатини билдирди

Бугун ЎФФ биносида Ўзбекистон - Янги Зеландия ўртоқлик учрашувидан олдинги матбуот анжумани ўтказилди.
Миржалол Қосимов ва Темур Кападзе иштирок этган анжуманда охирги саволни бериш каминага насиб қилди. Шунда ўрнимдан туриб, анчадан бери ўйлаб юрганимни савол тариқасида терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қўшоқовичга бердим:

“Миржалол ака, агар саволим оғир ботса олдиндан узр сўрайман. Кўрдингизми-йўқми, “Миллион” гуруҳи охирги иккита концертида сизни тақлид қилиб чиқди. Шунингдек, Иордания билан ўйин куни стадионда баъзи мухлисларнинг эгнида “Болада айб йўқ” ёзуви туширилган футболкаларни кўрдик. Бу каби нарсалар сизнинг нафсониятингизга тегадими ёки унчалик эътибор бермайсизми?”

Ўз навбатида Миржалол Қосимов мазкур саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

“Имкон қадар бундай нарсаларга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан. Қолаверса, халқимизда бир гап бор: элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Шундай экан, мен “Миллион” гуруҳининг тақлидини тўғри қабул қиламан, чунки одамларни кулдириш уларнинг иши".

"Яқинда бир тадбирда ўша гуруҳ йигитлари билан кўришиб қолдик ва улар мендан кечирим сўрашди. Шуни айтишим мумкин, футболда нима иш қилаётган бўлсам, ҳеч қачон уялмаганман. Қолаверса, сенинг ортингдан гапиришяптими, демак сен улардан бир қадам олдиндасан деган гапга амал қиламан".

"Мен бу каби ҳолатлардан бир қадам юқорида бўлишга ҳаракат қиламан. Балки, иш фаолиятим жараёнида қаердадир хатога йўл қўяётган, ниманидир ўхшата олмаётган бўлишим мумкин, лекин ҳар доим ўз ишимни сидқидилдан бажаришга интилганман. Қизиқчилар эса кимларни тақлид қилмайди дейсиз. Кулдириш уларнинг тирикчилиги, улар ҳам оиласини боқиши керак”.

Хайрулла Холиқов.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика