Latest news

02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  20 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  2 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  17 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  8 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  13 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

Миржалол Қосимов: “Менга яхши футболчи топиб беринглар, мусобақага олиб бораман” News

Миржалол Қосимов: “Менга яхши футболчи топиб беринглар, мусобақага олиб бораман”

Кеча “Пахтакор” марказий стадионида Осиё ўйинлари мусобақасида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси “Пахтакор”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан кейин терма жамоамиз устози Миржалол Қосимовдан интервью олдик.

-   Миржалол ака, ўйинда йирик ҳисоб қайд этилди. Жамоа “Пахтакор”га қарши бошқача тайёргарлик кўрдими?
-   Бугунги ўйинни қўшиб ҳисоблаганда олий лига клубларига қарши учта учрашув ўтказдик ва учаласига ҳам бир хил муносабатда бўлдик. Бу расмий ўйин эмас, биз Осиё ўйинларига тайёргарлик кўряпмиз, шу боис ҳар бир ўртоқлик учрашувида футболчилар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Футболда ҳар бир жамоа ўз олдига мақсад қўйган ҳолда иш олиб боради. Бизнинг мақсадимиз яхши тайёргарлик кўриб, Инчхондаги мусобақада муносиб иштирок этиш. Ўз навбатида “Пахтакор” ҳам иккинчи даврага ҳозирлик кўрмоқда. Уларнинг ҳам ўзига яраша режалари бор.

-   6:0 ҳисоби терма жамоанинг кучайётганидан дарак берадими?
-   Токи расмий ўйин ўтказмас эканмиз, бу борада ҳеч нарса дея олмайман. Бизга қарши “Пахтакор”дан Боян Миладинович, Анвар Солиев каби тажрибали футболчилар ҳаракат қилмади. Балки улар ўйнаганда ҳисоб бунчалик йирик бўлмасмиди. “Пахтакор” иккинчи таймда бир нечта ёшларни майдонга туширди ва улар тезда ўйинга қовушиб кета олишмади. Ўз навбатида уларнинг баъзи футболчилари терма жамоа сафида тўп тепишди.

-   Олдинги иккита учрашувда биринчи таймдан сўнг таркибни тўлиқ янгиланган эдингиз. Лекин бу сафар бундай қилмадингиз?
-   “Олмалиқ”қа қарши назорат баҳси аслида душанба куни ўтказилиши керак эди, бироқ шу куни ҳайит байрами бўлгани учун ўйин якшанбага кўчирилди. Шундан келиб чиқиб битта таркибни тўлиқ ўйнатишга ҳаракат қилдим. “Олмалиқ” билан эса бошқалар тўп тепади. Лекин асосий сабаби шундаки, йиғин бошланмасидан олдин мен режа тузиб қўйгандим: тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказамиз ва шундан дастлабки иккитасида футболчилар бир тайм-бир таймдан ўйнашади. Охирги иккита ўйинда эса асосан бир таркиб ҳаракат қилади.

-   Осиё ўйинларига ёши 23дан катта уч нафар футболчини олиб кетишингиз мумкин. Лекин ўзимизнинг олий лигада номзодлар бормикин?
-   Тўғрисини айтсам, мен ҳам шу ҳақда ўйлаб юрибман. Мусобақа бўлиб ўтадиган кунлар ФИФА санасига тўғри келмайди, шу боис легионерлар варианти ўхшамаслиги мумкин. Натижада ўзимизнинг олий лигадан футболчи олишимизга тўғри келади. Аммо муносиб ўйинчилардан ким бор? Бу савол эса жиддий ўйлантиришга мажбур қилади. Лекин барибир ёши катта футболчилардан учтасини олиб кетишимиз зарур. Менга яхши футболчи топиб беринглар, мусобақага олиб бораман.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика