Latest news

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   40 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  90 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Миржалол Қосимов: "КХДРни имкон қадар тўпсиз қолдиришимиз керак" News

Миржалол Қосимов: "КХДРни имкон қадар тўпсиз қолдиришимиз керак"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов КХДРга қарши ўйин олдидан сайтимиз орқали ўз фикрларини билдириб ўтди.
"КХДР терма жамоаси ўрганиб чиқдик. Улар бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказишди. Таиланд, Вьетнам каби терма жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишди. Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги дастлабки ўйинда Яман билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. КХДР таркибида ўша 9-рақамли футболчиси хавфли, кейин 17-рақамда ҳаракат қиладиган ўйинчиси ҳам жуда яхши ўйнайди. Таянч зонасида эса 20-рақамдаги футболчиси етакчи футболчилардан бири. Умуман олганда улар аскарларга ўхшаб жанг қилишади. КХДР жисмонан кучли жамоа. Уларнинг ҳужумлари асосан 9-рақамли ҳужумчиси орқали ташкил этилади. Шуни унутмаслик керакки, КХДР жудаям интизомли жамоа. Масалан Яман билан ўйинда ҳам улар жуда фаол ўйнашди. Гол урилгунга қадар КХДР рақибга босим уюштиришди.

Яман ҳимоячисининг хатосидан сўнг кореялик футболчи жуда чиройли гол муаллифига айланди. Голдан сўнг КХДР иккинчи рақам остида ўйнади. Лекин бу Яманга қарши ўйин. КХДР ўз майдонида бўладиган баҳсда албатта янада кучлироқ ўйнайди. Айтиб ўтганимдек, аскарларга ўхшаб жанг қилишга одатланишган. Ҳимоядан ҳужумга, ҳужумдан ҳимояга ўтишда тез ҳаракат қилишади. Ўз уйларидаги ўйинда енгилроқ, биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнашга ҳаракат қилишади. Бу жамоа ҳаводаги якка-курашларда ҳам жуда яхши ўйнашади. Улар билан ўйинда тўпни йўқотмаслик зарур. Уларни кўпроқ тўпсиз қолдириш лозим", - дея ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди Миржалол Қосимов.

- Бу рақибга қарши ўйинда алоҳида режа тузилганми?

- Авваламбор КХДРни қарши ҳужумда ўтказиб юбормаслигимиз зарур. Улар ҳимоядан тезда ҳужумга ўтиб кетишади. КХДРнинг ҳужум чизиғи кучли. Уларга бўш ҳудудларни бермаслигимиз керак. КХДР ўз майдонида ўйнайди, шу боис улар барибир ҳужумга ўтишади. Ўшанда рақибни тезкор қарши ҳужум орқали рақибни ушлашимиз лозим. Биз КХДРни имкон қадар тўпсиз қолдиришимиз керак бўлади. Кўп нарса ўйин боришига боғлиқ ва шунга қараб баъзи ўзгаришлар қилиниши мумкин.

КХДР терма жамоасининг ярим ҳимоя чизиғида жисмонан бақувват футболчилар ҳаракат қилишади. Биз асосан ўртани ушлашимиз керак. Бизда ҳам бир неча йиллар буён ярим ҳимоячиларимиз қолган чизиқдаги футболчилардан кўра кучлироқ ҳисобланиб келишади. Шу боисдан бу баҳсда асосий урғуни ўрта чизиқ вакилларига қаратамиз.


Шахбоз Беғамов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика