Latest news

21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  392 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  0 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  26 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1

Миржалол Қосимов: "Инчеонга борадиган таркиб 70-80 фоизга аниқ" News

Миржалол Қосимов: "Инчеонга борадиган таркиб 70-80 фоизга аниқ"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов кеча Озарбайжонга қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилганди.
Айнан мана шу таркиб Осиё ўйинларига йўл оладиган футболчилардан иборат экани ойдинлашди. Рўйхатдан 23 нафар футболчи ўрин олган. 16-18 август кунги Тошкентдаги қисқа йиғиндан сўнг уларнинг 20 нафари Боку шаҳрига учиб кетади. Биз терма жамоа бош мураббийидан қисқача интервью олдик.

- Миржалол ака, таркибга уч нафар ёши катта футболчилар ҳам киритилибди. Осиё Ўйинларида ҳам уч нафар ёши катта футболчилар ўйнаши мумкин. Сиз танлаган айнан мана шу уч футболчи  Иван Нагаев, Ислом Тўхтахўжаев ва Фозил Мусаев Инчеонга боришадими?
- Бу борада ҳали бир тўхтамга келмадик. Олдинда олий лиганинг тур ўйинлари бор. Лекин катта эҳтимол билан Бокуга сиз айтган футболчиларни олиб кетамиз. Тошкентдаги қисқа муддатли йиғин давомида 23 футболчи иштирок этади. Улардан 20 нафарини Бокуга олиб кетамиз. Делегация таркибидан 18 нафар ўйинчи ва икки дарвозабон жой олади.

- Бокуга йўл олаётган таркибни Осиё Ўйинларига борадиган футболчилар сифатида қабул қилишимиз мумкинми?
- Таркиб деярли 70-80 фоизга ҳал бўлган. Айтиб ўтганимдек, олдинда олий лига ўйинлари бор. Шундан сўнг якуний таркибни аниқлаб оламан.

- Акбар Исматуллаев таркибга киритилмабди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Таянч ҳимоя чизиғида футболчиларимиз етарли. Бокуга битта ўйин учун боряпмиз. Шунинг учун, кўп футболчини олиб боролмаймиз. "Пахтакор" жамоасидан 6 нафар футболчи терма жамоа йиғинига чақирилди. Бу сафар Фозил Мусаев, Азим Аҳмедов ва Дилшод Жўраевни синаб кўраман.  

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 20 август куни Бокудаги "Bakcell Arena" стадионида бўлиб ўтади. Томонлар келишувга кўра баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика