Latest news

17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  1 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  16 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1

Миржалол Қосимов: "Ҳозирча дарвозада ким туришини айта олмайман" News

Миржалол Қосимов: "Ҳозирча дарвозада ким туришини айта олмайман"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Иорданияга учиб кетиш олдидан Камолиддин Алимовга интервью берди.
- Миржалол ака, ўтказилган машғулотлардан кўнглингиз тўлдими? Футболчилар бўлажак ўйинга қай даражада тайёр?

- Йигитлар олдинда қандай ўйин кутиб турганини жуда яхши англашяпти. Буни уларга алоҳида уқтириш ҳам керак эмас. Машғулотларда астойдил ишлашди. Аммо жароҳатларнинг кўпайиб кетганлиги кўнгилни хира қилмоқда. Кетма-кет беш нафар футболчимиз жароҳат олиб, сафдан чиқишди. Азиз Ҳайдаровнинг жароҳати бор эди. Тошкентга келганидан сўнг шамоллаб қолди. Нестеров, Гадоев, Мусаев ва Тожиевнинг жароҳатлари хуруж қилди. Улар қаторига Ҳайдаров қўшилди. Лекин майдонга 11 нафар футболчи тушади. Қолган ўйинчилар жароҳат олганларнинг йўқлигини билдирмаслик учун астойдил ҳаракат қилишлари керак. Ўзларига берилаётган имкониятдан максимал даражада фойдаланишлари талаб этилади. Игнатий Нестеров катта йўқотиш бўлди. Ўзи йил бошидан бери жароҳати безовта қилиб келаётганди. Сўнгги ўйинларда укол ёрдамида ўйнашига тўғри келди. Фақат жарроҳлик йўли билан уни сафга қайтариш мумкин. Биз даволаш орқали муолажаларни давом эттиришга умид боғлаётгандик. Афсус, Игнатнинг хизматидан мавсум охиригача фойдалана олмаймиз.

- Бир ҳафта давомида дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук улар билан бирга ишлади. Мураббий билан дарвозабонларнинг бугунги ҳолати ва тайёргарлиги ҳақида гаплашиб олдингизми?

- Албатта, ҳар куни мураббийлар штаби билан бу мавзуда суҳбатлашамиз. Уччала дарвозабон ҳам ўз клубларида ўйин амалиётига имкон қадар эга бўлишди. Александр Лобанов «Пахтакор»нинг биринчи рақамли дарвозабонига айланган. Элдор Суюнов ҳам «Насаф» дарвозасини ишонч билан қўриқлаяпти. Нестеров жароҳат олганидан сўнг Мурод Зуҳуров «Бунёдкор» дарвозасини эгаллади. «Локомотив» ва «Нефтчи» жамоаларига қарши кечган ўйинларда Муродга айтарли эътирозлар бўлмади. Ҳозирча 6 сентябрь куни дарвозамизни ким қўриқлашини айтиб бера олмайман. Олдинда Аммонда ўтказиладиган яна битта машғулот турибди. Шундан сўнг ҳаммасини тарозига қўйиб, Иорданияга қарши учрашувда ким майдонга тушишини аниқлаймиз.

- Рақиб лагеридан келаётган хабарларга кўра, уларда ҳам ўзига яраша муаммолар юзага келибди. Биринчи навбатда таркиб билан боғлиқ муаммолар. Бу жараённи ҳам кузатиб боряпсизми?

- Ҳақиқатан ҳам турли гап-сўзлар тарқатилди. Назаримда, бунга ишониш керак эмас. Ҳатто эътибор ҳам қаратмаслик лозим. Биз ўз тайёргарлигимизни қилиб, ўз ўйинимизни намойиш этсак бўлди. Матбуотда тарқатилаётган маълумотлар асоссиз ва чалғитувчи бўлиши ҳам мумкин.

- Иордания терма жамоаси «плей-офф» ўйинига янги бош мураббий қўл остида тайёргарлик кўряпти. Ҳуссам Ҳасаннинг ўйин услубида бирор ўзгариш сездингизми?


- Глобал ўзгаришлар йўқ. Бир-икки нафар янги ўйинчи қўшилган. Ҳимоя ва қанотларда янгилар бор. Лекин жамоанинг ўйин услуби ўзгармаган. Аввалгидек 4-2-3-1 схемасида ўйнаяпти.
 
Камолиддин Алимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика