Latest news

15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  29 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  1 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  18 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1

Миржалол Қосимов: "Ҳеч кимни мажбурлаб жамоада олиб қолмоқчи эмасмиз" News

Миржалол Қосимов: "Ҳеч кимни мажбурлаб жамоада олиб қолмоқчи эмасмиз"

"Бунёдкор" клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов клубнинг тақдирлаш маросимидан сўнг мухбиримизга ўз фикрларини билдирди.
Миржалол ҚОСИМОВ: - Жорий мавсум «Бунёдкор» учун омадли келди. Жамоамиз бир йўла учта мусобақада ғолиб чиқиб, олтин «хет-трик»ка эришди. Лекин бу муваффақиятлар осонликча қўлга киритилмади. Чемпионлик учун кураш сўнгги тургача давом этди. Асосий таркиб ҳам, Ёшлар лигасидаги ўринбосарларимиз ҳам 26-турда чемпионлик масаласини ижобий ҳал қилишди. Ҳар галгисидан бу сафар жуда қийин бўлди. Бизни бутун мавсум давомида изма-из таъқиб этиб келган «Локомотив» ва «Насаф» жамоалари сўнгги тургача олтин медаллар учун курашишди. Тақдиримиз ўз қўлимизда эканлиги бизга қўл келди. Эртадан янги мавсум ҳақида ўйлашни бошлаймиз. Янги йилдан умидларимиз катта. Таркибда сезиларли ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Баъзи етакчи футболчиларимиз келаси мавсум бошқа жамоаларда ўйнашади. Футбол қонунияти ўзи шундай. Бундан асло хафа эмасмиз. Ҳеч кимни мажбурлаб жамоада олиб қолмоқчи эмасмиз. Селекция ишлари давом этяпти. Рўйхатимизда таклиф этилиши керак бўлган футболчилар бор. Ҳозир бор эътиборни таркибни янада кучайтиришга қаратамиз. Қувонарлиси, бугун мавсум тўпурари Пишур билан шартнома муддатини узайтиришга муваффақ бўлдик. Сашанинг ўзи ҳам мамнуният билан янги келишувга имзо чекди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика