Latest news

17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  0 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  3 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  25 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  14 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  25 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4

Миржалол Қосимов: "Эртага ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз" News

Миржалол Қосимов: "Эртага ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз"

Иордания – Ўзбекистон учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов иштирок этди.
“Иордания яхши жамоа. Аммо биз эртага 0:0 учун эмас ғалаба учун майдонга тушамиз. Йигитлар ҳам бунга тайёрлар. Тошкентда янада кучлироқ ўйнашга ҳаммамиз тайёрмиз. Мақсад мухлисларни хурсанд қилиш”, - дейди Қосимов.

- Уларни йўқотадиган нарсаси йўқ...
- Бунинг учун ўзимиз илк дақиқалардан ташаббусни қўлга олишимиз ва ўз бахтимизни уларни дарвозаси ёнидан қидиришимиз керак.

- Ҳимояда муаммо йўқ эмас. Айниқса Иорданиядаги ўйинда қарши ҳужумни ўтказиб юбордик.

- Қарши ҳужумни ўтказиб юбормаслигимиз керак. Иорданиядаги ўйинда бир нечта шундай вазиятда яхши ҳаракат қилдик. Дарвозабон борасида ҳам муаммо йўқ.

- Бурчак тўпларидан унумли фойдаланиш имкониятимиз камайиб кетди, нольга тенг десак ҳам бўлади.

- Бу борада ишлаяпмиз. 8та бурчак зарбасини амалга оширган бўлсак, шундан ярми унумсиз бўлди.

- Биринчи ўйиндан келиб чиқиб Зуҳуровдан қаноат ҳосил қилдингизми? Дарвозабон масаласи ёпилдими? Нагаевни қолиб кетиши режангизга ўзгартириш киритдими?
- Зуҳуровдан қониқиш ҳосил қилдим. Эртага ҳам агар жиддий муаммо бўлмаса Мурод туради. Нагаевни эса ҳақиқатан ҳам иккинчи бўлимда майдонга туширишни мақсад қилган эдим.

- Бақоев ва Насимовни бирга кўрамизми? Кейин асосан ҳужумлар қанотдан уюштириляпти.

- 1 ўйинда ҳужумчиларга кўп ҳам пас келмагани учун унумдорлик бўлмади. Бунинг учун кўпроқ тўп билан муомалада бўлишимиз керак.

- Одил аслида бизни 0:0 ҳам қониқтиради. Сизнингча 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишга кучимиз етадими?

Одил Аҳмедов: - Тўғри. лекин бундан ҳам кўп гол уришимиз мумкин. Эртанги мақсад ғалаба қозониш ва биз мухлисларни қувонтиришимиз керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика