Latest news

08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  0 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  0 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  1 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  4 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  7 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8

Мирзакамол Камолов: “Гесс билан ишлаш қизиқарли туюлмоқда” News

Мирзакамол Камолов: “Гесс билан ишлаш қизиқарли туюлмоқда”

Иқтидорли футболчи Мирзакамол Камолов ҳам бир қатор жамоадошлари сингари “Нефтчи”ни расман тарк этди.

Чунки унинг клуб билан тузган битими ўз кучини йўқотди ва футболчи келгуси фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган кўринади.


Бу ҳақда Камоловнинг ўзи шундай деди: - Фарғоналиклар билан ўртадаги шартномам тугади. Шунинг учун “Нефтчи”ни тарк этдим десам ҳам бўлаверади. Тўғри, жамоа раҳбарияти келишувни узайтириш таклифи билан чиқди, аммо олдимда бир нечта вариантлар турибди. Шошилмасдан, уларни ўрганиб чиқяпман.

- Эдгар Гесс “Бухоро” клубда бошқарувни ўз қўлига олганидан кейин, мени ҳам янги жамоасига таклиф этди. Очиғи, бу мутахассис билан ишлаш қизиқарли туюлмоқда. Шунинг учун кейинги тақдиримни бухороликлар билан боғлаш эхтимоли юқори.

- Адашмасам, бу жамоа 25 декабрда йиғилади ва машғулотларга киришади. Насиб қилса мен ҳам ушбу йиғинга боришим мумкин.

- Ҳеч бир жамоа билан ҳозирча шартнома тузмаганим боис, аниқ бир клубда ўйнайман деб айтишим қийин. Ҳаммаси январь ойида аниқ бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика