Latest news

14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  0 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  3 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  4 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  5

Миробод тумани ҳокимига раҳмат! News

Миробод тумани ҳокимига раҳмат!

Қаерда, нима борлигини билиш мақсадида Тошкентни барча туманларини айланиб чиқишни бошладим.

Спорт бошқармаси томонидан Баҳодир Баҳромов, ассоциациясидан Бахтиёр Ибрагимов мен билан. Кеча кун давомида, Чилонзор, Уч-Тепа, Сергели ва Миробод туманларидаги барча, 7та БЎСМ ва ИБЎСМда бўлдик.


Мен бир нарсага тан берганим, Миробод туманида сўнгги 2 йилда қилинган ишлар. Шунчаки гап йўқ. Битта сунъий майдон 75х105 (ИБЎСМ учун), битта 20х40 кичкина сунъий майдон (БЎСМ 2) учун, битта табиий майдон 35х60 (БЎСМ 1). Яна битта маҳаллага спорт комплекси. 2017 йил ИБЎСМда битта мусобақа ўтказгандик. У ерга етиб олишни ўзи бир азоб эди. Ҳозир йўллар теп-текис (кўп жойлари). Президентни келишини кутиб ўтирмайдиган ҳоким.


Спорт бошқармалари ичида фақатгина Миробод тумани вакилининг ўз офиси ва иш жойи бор. Бизда муаммо шундаки, ҳокимлар истаса ҳамма нарса бўлади, истамаса йўқ. Бугунги ҳолатда, Миробод туман чемпионатини ўтказиш мумкин.



Миробод тумани спорти, ҳар томонлама Тошкентнинг бошқа туманларига яққол намуна. Ҳокимлик сайтидан олган маълумотларимга кўра, Пўлатов Шуҳрат 1978 йилда таваллуд топган, 2017 йил туман ҳокими этиб тайинланган. Умид қиламан, бу ҳокимнинг иши бардавом бўлади ва Тошкентнинг бошқа туманларининг БЎСМларини ҳам мана шундай ҳолатга олиб келамиз.


Бугун яна 4та туманни айландик. Эртангига 3та туман қолди. Насиб, яна 10 кун ичида давлат раҳбарлари учун Тошкент футболининг янги лойиҳасини тақдим этамиз.


Фото: Миробод туман спорт бошқармаси. Шуҳрат Пўлатов яқиндагина таваллуд айёмини нишонлаган Аксана Чусовитинага совға топширмоқда.

Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика