Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Миркомил Локаев: «Металлург»га урган голим фаолиятимдаги энг муҳими» News

Миркомил Локаев: «Металлург»га урган голим фаолиятимдаги энг муҳими»

«Динамо» - «Металлург» (2:1) учрашувининг 90+2-дақиқасида ажойиб гол урган ҳимоячи Миркомил Локаев Самарқанд клубига мавсумдаги илк ғалабани келтирди.

Ўйиндан кейин футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

- “Насаф” билан дастлабки ўйиндаги дуранг ва “Сурхон” билан сафардаги аламли мағлубиятдан кейин “Металлург” билан учрашувда мухлисларимизни ғалаба билан қувонтириш шарт эди. Барчамиз ўйиндан олдин буни жуда яхши тушиниб, мураббийларимиз ҳар томонлама ўйинга тайёрлашганди. Рақибимиз “Металлург” жамоаси кучли таркибга эга ҳурматга сазовор клуб саналади. Ўйин икки жамоа учун ҳам жуда оғир кечди. Худога шукур, биз охиригача кураш олиб бордик ва ғалабани қўлга киритдик.

Сўнгги дақиқада киритган голим “Динамо”га ғалаба келтирганидан жуда ҳам хурсандман. Мен фақат ўйин якунида эмас, ўйин давомида ҳам ҳимоядан мураббийларимиз кўрсатмаси билан ҳужумга қўшилиб турдим. Очиғини айтсам, гол уришимни сезгандек эдим. Ўша вазиятда бош билан гол уриш қийин бўлса-да, омад кулиб боқди. Бу фаолиятимдаги энг муҳим гол бўлди.

Чиндан ҳам, “Металлург” дарвозасига киритган ғалаба голим фаолиятимдаги дастлабкиси бўлди. Ғалабамиз бутун жамоанинг мураббийлар кўрсатмаси билан охиригача курашгани ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши эвазига бўлди. “Динамо” битта оилага айланган. Насиб қилса, ғалабали юришни давом эттиришга бор кучимизни сарфлаймиз” – дейди 24 ёшли “Динамо” ҳимоячиси Миркомил Локаев.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика