Latest news

00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   35 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0

Миркомил Локаев: “Динамо” Про-лигада ўйнаганида ҳам жамоада қолар эдим” News

Миркомил Локаев: “Динамо” Про-лигада ўйнаганида ҳам жамоада қолар эдим”

Самарқанднинг “Динамо” клуби гарчи мавсум бошида ПРО-лигага тайёргарлик кўрган бўлсада, бир оз муддатдан сўнг Суперлигага қайтди.

Ҳозирги кунда эса гранд жамоаларга қарши ҳам ишончли ўйин кўрсатаётган бу клуб турнир жадвалида 7-поғонани банд этиб турибди.Бугун биз “Динамо” ҳимоячси, ўзининг супер голлари билан жамоада “қутқарувчи” вазифасини бажараётган Миркомил Локаев билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

- Миркомил футболга қандай кириб келгансиз ва биринчи мураббийингиз ким бўлган?
- Футболга кириб келишимга дадам ва акам сабабчи бўлган. Улар орқали футболга қизиқишим ортган. Кейин улар мени Самарқанд Олимпия захиралари коллежига олиб келган. Биринчи мураббийим Қахрамон Маматқулов, сўнгра Марат Аҳмедов қўл остида ўйнаганман. Уларга ўз миннатдорлигимни изҳор қиламан. Футболчи бўлишимга уларнинг ҳиссаси беқиёс.



- “Динамо"даги фаолиятингиз ҳақида айтиб берсангиз. Биламизки, мавсум бошида сизга Суперлиганинг бошқа жамоаларидан ҳам таклифлар бўлган лекин сиз клубда қолдингиз...
- Болалигимдан “Динамо”да тўп тепишни орзу қилганман. Ёшдикда дўстларим билан “Динамо” стадионига бориб ўйинларни томоша қилардик ва ушанда “мен ҳам бир кун шу майдонда тўп тепаман” деб ният қилган эдим. Яратганга шукрки, 2013 йилдан буён “Динамо”да фаолият олиб бораман. 2014 йилда Олий лигада “Металлург”га қарши баҳсда дебют қилдим.
Ҳа, ҳақиқатдан ҳам бир қатор таклифларни олдим. “Динамо” билан йил бошида Про-лига баҳсларига тайёргарлик кўрган эдик кейин эса вазият ўзгарди ва биз Суперлигага қайтдик. Шуни ишонч билан айта оламанки, агарда “Динамо” Про-лигада иштирокини давом эттирганида ҳам барибир ўз жамоамда қолар эдим.

- Миркомил, ўз голларингиз билан бир неча марта жамоага ёрдам бериб келмоқдасиз. Ўйин тақдирини ҳал қилувчи голларни урганингиз учун мухлислар сизни “қутқарувчи” деб аташмоқда.
- Ҳар бир баҳсга фақат ғалаба учун чиқамиз. Учрашувнинг сўнггига қадар ғалаба учун курашамиз. Муҳим голларни киритганимдан хурсандман. Жамоамиз мураббийи Даврон Файзиевнинг кўрсатмаларни тўғри бажаришга ҳаракат қиламиз. Умуман айганда жамоада ички муҳит аъло даражада. Биз майдонда бир оила бўлиб, жамоавий ўйин ҳисобига чиройли ва мухлисларбоб футбол намойиш этишга ҳаракат қилаяпмиз.



- Ўтган турда жамоангиз сафарда “Андижон”га қарши баҳс олиб борди ва жанговор дуранг қайд этди. Ушбу турда эса ўз майдонингизда АГМК билан ўйнайсизлар. Бўлажак баҳс олдидан қандай фикрдасиз?
- “Андижон”га биз ғалаба учун борган эдик. Таркибда бир қатор йўқотишлар ва ўз хатоларимиз эвазига дуранг қайд этдик. Ўйин жуда қизиқарли бўлди ва биз сўнгги дақиқаларгача курашдик. Водийда ўтадиган баҳслар ҳар доим оғир кечган. Зеро Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ.
Айни кунларда мураббийимиз Даврон Файзиев бошчилигида АГМК га қарши тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ўйлайманки, ушбу баҳс жуда қизиқ бўлади. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун муҳим. Биз эса уларга жавобан ғалаба тақдим қилишга ҳаракат қиламиз.

- Қайси чет эл клуби мухлисисиз? Қайси футболчиларнинг ўйини сизга ёқади?
- Мен “Барселона” ва “Арсенал” жамоалари мухлисиман. Даниэль Карвахаль ва Дани Алвешларнинг ўйинлари менга ёқади. Уларнинг майдондаги ҳаракатидан ўзимга ниманидир олишга, ўрганишга ҳаракат қиламан.

- Миркомил Локаевнинг орзуси қандай?
- Ҳар бир футболчи сингари аввало ўз юртимнинг шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилиш ва Европа клубларида тўп тепиш.


Дилдора Холбоева суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика