Latest news

16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  3 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0

Мирко Йеличич: "Бикмаевга "Реал" қизиқиб қолиши мумкин" News

Мирко Йеличич: "Бикмаевга "Реал" қизиқиб қолиши мумкин"

Олий лиганинг сўнгги 30-тури доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан кейин чемпион жамоа бош мураббийлари Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич ўз фикрларини билдиришди.

Андрей Микляев:
- Жуда хурсандман. Чемпионлик албатта ёқимли. Аммо бу билан биз мавсумни якунлмадик. Чемпионат тугади. Лекин олдимизда кубок финали турибди. Ҳали таътилга чиқишга эрта. Чемпионликни ҳимоя қилиш чемпион бўлишдан ҳам мушкул кечди. Муваффақиятимизнинг сири оддий. "Локомотив" ҳам клуб, ҳам жамоа сифатида бирлашди. Ҳамма бир мақсад сари дадил одимлади.


Мирко Йеличич:
- Мавсумдаги таассуротлар албатта ажойиб. Жамоамиз мавсум давомида жуда кенг кўламдаги ишларни амалга оширди. Жамоамиз ўйин бобида ҳам, жисмоний ҳолат бўйича ҳам, руҳий томонлама ҳам бир маромда чемпионатни ўтказди. Финал олдидан чемпионатнинг охирги учрашувини айнан "Бунёдкор" билан ўйнаганимиз яхши бўлди. Чемпионатни аъло даражада якунладик. Энди олтин дублни қайд этиш учун финалда ғалаба қозонишимиз керак.

Чемпионат якунланди. Таркибимиздаги барча 22 футболчи айни пайтда майдонга тушишга тайёр ҳолда. Нега? Чунки ҳаммаси жуда тўғри йўлга қўйилган. Мавсумни жароҳатларсиз якунлаш қийин. Кўплаб жамоаларда чемпионат охирига келиб жароҳатлар кўпаяди. Бизда эса барча футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши.

Легионерлар масаласи? Ҳа, биз легионерларни танлашда адашяпмиз. Бизда скаутлар йўқ. Шу боисдан ҳам ютубдаги роликларини кўриб уларни жалб қиламиз. Агарда Марат Бикмаевни ўйинларини қирқиб, ролик қилиб ясаса, ишонинг, унга "Реал" жамоаси қизиқиб қолади.

Ўзбекистонда энг яхши ва кучли жамоа бу "Насаф". Қаршида ҳаммаси аъло даражада. "Насаф"ни иккинчи давра чемпиони дейиш мумкин. Шу боисдан рақиблар ичидан "Насаф"ни ажратиб кўрсатишим мумкин. Қаршида футбол учун керак бўлган барча нарса мавжуд. "Насаф" клуб сифатида ҳам ажойиб имкониятларга эга.

Про лицензия? Албатта Про лицензияни қўлга киритиш режаси бор. Ҳозирча жамоа билан ишлаб унга ўқишга вақт бўлмаяпти. Шу боисдан ҳам ҳозирча Про лицензияни олишга улгурганим йўқ. Келажакда албатта ушбу лицензияни қўлга киритаман. Энг муҳими бу жамоа билан бирга ишлаш. Мен 20 йилдан буён профессионал клубларда ишлаяпман. Энг яхши ўқиш бу амалиёт.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика