Latest news

13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  0 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  13 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  7 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0

Миржалол Қосимов: "Юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ ходимларини профессионал касб байрамлари билан табриклайман" News

Миржалол Қосимов: "Юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ ходимларини профессионал касб байрамлари билан табриклайман"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов бугун, яъни 27 июнь куни юртимизда нишонланаётган матбуот ва ОАВ ходимлари куни билан қалам аҳлини табриклади.

«Ҳар бир йўналиш ва соҳанинг ривожи йўлида матбуотнинг, айниқса жонкуяр журналистларнинг ўрни ва хизмати катта. Хусусан футбол ривожи йўлида бир қатор журналистлар ўзларининг жонкуярлиги ва фаоллиги билан миллионлар ўйинининг тарғиботига катта ҳисса қўшиб келишмоқда. Бу йўлда нафақат интернет журналистикаси, балки телевидение, радио ва бошқа йўналишларда ҳам матбуот вакиллари, шунингдек, кадр ортида хизмат қилувчи оммага кўринмайдиган қатор фидойи ходимлар катта меҳнат қилишади. Ҳозирги замонда футболни матбуотсиз тасаввур этиб бўлмайди. 

Умид қиламанки, яқин йиллар ичида нафақат ўзбек матбуоти, балки жаҳон медиаси ўзбек футболининг ютуқли лаҳзалари ҳақида ёзиш билан овора бўлади. Ўз ишини профессионал тарзда бажарадиган, ўринли танқид, таҳлилий қараш ва холисона ёндошув билан қалам тебратадиган барча матбуот ва ОАВ ходимларини чин юракдан табриклайман ва уларга ижодий муваффақият тилайман. Юртимиздаги барча журналистларни профессионал касб байрами билан табриклайман», - дея ўз тилакларини билдирди Миржалол Қосимов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика