Latest news

23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  0 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15

Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади" News

Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"

Суперлига 8-туридан ўрин олган ОКМК - "Андижон" (4:3) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. "Андижон" мухлисларига ҳам раҳмат. Ажойиб муҳит остида ўтган асабий ўйин бўлди. Шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман. Бугун мағлуб бўлган тақдирда ҳам футболчиларни урушиш ниятим йўқ эди. Футболда бундай учрашувлар бўлиб туради. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Тўп назорати ҳам бизда эди ва Ғиёсов гол урди. Футболда мана шундай қизиқарли воқеийликлар учраб туради. Бутун жамоа Дилшод Ёқубовни қўллаб-қувватлашди ва янада кўпроқ ҳаракат қилишди. Биринчи голда бироз ҳаяжон кузатилгандек. Иккинчи голни эса барча кўрди. Учинчи гол ҳам тушунарли. Яқин бурчак гол ўтказиб юборилса, бу дарвозабоннинг хатоси дея футбол ўргатишган мен ёш вақтларимда. Шунга қарамай, жамоа ўзида куч топа олди. Йигитлар борини бериб ўйнашди. "Андижон"га кейинги учрашувларда омад тилайман", - деди Миржалол Қосимов бугунги баҳс якунлангач.


- Учрашувдаги асосий ҳодисалари иккинчи бўлимда рўй берди. ОКМК 1:3 ҳисобида мағлуб бўлаётган чоғи, жамоангиз камбэк амалга ошира олишини қанчалик кутган эдингиз?

- Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Шу сабабли футбол бутун дунёдаги энг машҳур спорт тури. Менга шижоат ва охиригача курашиш муҳим, аммо қалбимнинг тубида гол уриш ва дуранг қайд этишга интилиш нияти бор эди. Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика