Latest news

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  21 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Миржалол Қосимов: "Рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдим, йигитларимизга ишонаман" News

Миржалол Қосимов: "Рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдим, йигитларимизга ишонаман"

ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган ОКМК — "Ал Сиб" учрашувидан аввал мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ярим ҳимоячи Санжар Турсунов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

Миржалол Қосимов: Анчадан бери кутилган кун етиб келди. Ўтган йилги натижамиздан келиб чиқиб, мазкур босқичда иштирок этяпмиз. Осиё Чемпионлар лигасининг ҳавоси бошқача. Бўлажак ўйинга тайёрмиз. Мақсадимиз — кейинги босқичга йўл олиш. 

Санжар Турсунов: Эртага Олмалиқ шаҳри аҳолисига байрам кайфиятини улашишга ҳаракат қиламиз. 

- Матбуот анжуманларининг бирида биз фақат кеийнги рақиб ҳақида ўйлаймиз. Бошқаси ҳақида умуман бош қотирмаймиз, дегансиз. "Олимпик"га қарши ўйин якунланганига уч кун бўлди. Шу пайт мобайнида бўлажак рақиб етарлича ўрганилдими?

Миржалол Қосимов: Тўғри, шундай деганман. Чунки ўйиндан ўйинга сакраб бўлмайди. Аммо бу клуб ҳам миянинг бир бурчагида эди. Рақиб тўғрисида етарлича маълумот йиғилди. "Ал Сиб"нинг ўйинларини кўриб чиқдим. Жамоа яхши ҳимояланади ва тезкор ҳужумга ўта олади. Ҳатто 95-96-дақиқаларда гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдириб кетган пайтлар ҳам бўлган. Бу футбол. Йигитларимизга ишонаман. Вазиятлардан камроқ хато қилиб, кўпроқ унумли фойдаланиш керак.

- ОКМК чемпионат доирасида кўпгина ўйинларда дарвозасидан тўп олиб чиқмоқда. Бу серия бўлажак ўйинда ҳам давом этишидан хавотирланмайсизми?

Миржалол Қосимов: Футболда 11 киши ҳимояда ўйнай олмайди. Ғалаба омадга ҳам боғлиқ. ОКМКнинг ўйинларини кузатсангиз, ўзиям ўйнайди, рақибгаям имкон беради. Албатта, ҳужумга ўтгач, мудофаада бўшлиқлар пайдо бўлади. Эртанги ўйин битта баҳсдан иборат. Шундай экан, фақат ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.

- Ёзги трансферлардан сўнг жамоа ОЧЛда иштирок этишга тайёр таркибга эгами? Бўшлиқлар тўлдирилдими? 

Миржалол Қосимов: Трансферлар борасида ЎзПФЛ регламентига бўйсунишга мажбурмиз. Истаганча ўйинчи сотиб ололмаймиз. Аслида, ҳар бир позицияда иккитадан футболчи бўлса, ривожланиш учун замин яралади. Мавжуд таркибдан керакли натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Санжар Турсуновга савол: Қайта таъмирланган майдон ҳолатини қандай баҳолайсиз?

Санжар Турсунов: Янгиланган майдонга тушиб кўрдим. Ўйлашимча, ҳозирги стадионни Ўзбекистондаги энг яхшиси деб айта оламан.  

Миржалол Қосимов: Шарт-шароитлар яратиб бергани учун раҳбариятга миннатдорчилик билдирамиз. Бундай майдонга чиққандан кейин одам роҳатланади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз ўйинларини шу ерда ўтказса бўлади.

- "Ал Сиб" мураббийи Олмалиқда яхши меҳмонхона йўқлиги сабабли жамоаси Тошкентдан мазкур шаҳарга қатнаётганини айтди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Уларнинг ўзлари пойтахтдаги меҳмонхонани танлаган бўлса керак. Биз хориж мамлакатига боришдан аввал ўзаро маслаҳатлашамиз. Мен, илк навбатда, аэропортга эътибор бераман, кейин меҳмонхонага, сўнгра майдонга аҳамият қаратаман. Стадионга узоқ бўлган ҳашаматли бошпанадан майдон атрофидаги оддийроқ меҳмонхонани танлайман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика