Latest news

07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  11 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  17 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  7 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  6 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  25 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31

Миржалол Қосимов: "Қуйи ўринларда бораётган жамоалар ўз ўрнини сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади" News

Миржалол Қосимов: "Қуйи ўринларда бораётган жамоалар ўз ўрнини сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади"

Coca-Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


Kokand-1912

Superliga. Round 18

09/09/2022, 18:30

0
:
0
Finished

OKMK

45'
90'
17'  Javokhir Sidiqov
21'  Анзур Исмоилов
45'  Dilshod Akhmadaliyev
64'  Shohruh Gadoev


Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди. Албатта, ҳақли дуранг натижа қайд этилди. Биринчи бўлимда "Қўқон-1912" жамоаси қарши ҳужумларда жуда яхши ҳаракат қилди. Шоҳназар Норбеков ҳужумда ҳимоя чизиғимиз вакилларига қийинчилик туғдирди. Иккинчи бўлимда ўйин тизгинини ўз қўлимизга олдик. Бунақа ўйинларда имконият кўп бўлмайди. Вазиятлардан уриш керак. Вақт оз қолганидан ҳаракат тезлашади ва шундан хатолар юзага келади. 

- "Қўқон-1912"да Иван Йосович, Анвар Ҳожимирзаев, Билолхон Тошмирзаев, Александр Мерзляковлар майдонга тушмади. Кучсизланган жамоани енгиш учун АГМКга нима етишмади?

- Албатта гол етишмади. Кучсиз демайман, қуйи ўринларда бораётган жамоалар билан ҳар доим қийин бўлади. Улар Суперлигада қолиш учун жон-жаҳди билан курашади. Мухлисларга гол керак, ғалаба керак, бизга гол етишмади. 

- Валижон Раҳимов нега 2 та ўйиндан буён майдонга тушмаяпти?

- Унда жароҳат бор.

- Кейинги турда "Пахтакор" билан ўйнайсизлар. Кучли жамоага қарши ўйинда йўқотилган очколар ўрнини тўлдирилишига ишонасизми?

- Ҳар бир ўйинга жиддий ёндашамиз. Тақвим бўйича ўйнаймиз, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- "Насаф" билан кубок ўйинида финал учун ҳаракат қиласизларми?

- Албатта, ҳаракат қиламиз (кулади), ахир клубдаги барча ҳаракатлар соврин ютиш учун амалга оширилаяпти. Ярим финалгача осон бўлмади. ОЧЛ йўлланмаси учун ўйин бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика