Latest news

13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  2 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  8 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  7 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  3 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  1 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  6 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  80

Миржалол Қосимов: "Қизиқарли, шиддатли ва жанговор ўйинда мақсадимизга эришдик" News

Миржалол Қосимов: "Қизиқарли, шиддатли ва жанговор ўйинда мақсадимизга эришдик"

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида "Насаф"ни мағлуб этган АГМК (1:0) жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов қаторасига учинчи йил кубок финалига йўл олиш осон бўлмаганини таъкидлаб ўтди.

"Жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Кубок доирасида осон учрашувнинг ўзи йўқ. Жамоа олдига финалга чиқиш мақсади қўйилганди ва буни уддаладик. Шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса АГМКни қўллаб-қувватлаб турган минглаб мухлисларимизга ташаккур айтаман. Жамоага бўлган ишонч учун ишқибозларга раҳмат. АГМК энди финалга тайёргарлик кўради.

Ўйинга келадиган бўлсак, қизиқарли, шиддатли ва жанговор футбол бўлди. Кескин курашларга бой ўйин бўлди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бундай даражадаги беллашувларда биргина хато ҳам қимматга тушишини билардик. Қолаверса "Насаф" жамоаси ҳам иккинчи таймда бор кучи билан ҳаракат қилди. АГМК эса танаффусдан кейин натижани сақлаб қолиш учун ҳаракат қилди ва буни уддалади. 

Футболда аввалдан башорат қилиб бўлмайди. Ҳар бир жамоа ўз олдига мақсад қўяди ва шунга яраша интилади. Қаторасига учинчи йил финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Бу осон бўлгани йўқ. Ниятимиз финалда муносиб ўйнаб, кубокни қўлга киритиш.

Йўқотишлар? Миржамол Қосимов, Санжар Турсунов ва Бобур Йўлдошевда жароҳат бор. Турсунов финалда ҳам жамоамизга ёрдам бера олмайди. Йўлдошев ва Миржамол Қосимов борасида шифокорлар кўригидан сўнг барчаси маълум бўлади. Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Финалгача вақт кам. Бугунги ўйинда жароҳат олган футболчиларимизнинг ҳолатини эса эртага биламиз. Ният қиламанки, уларда барчаси жойида бўлади".


Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика