Latest news

16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  0 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  0 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  2 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  3 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  1 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  10

Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик" News

Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Сўғдиёна" - ОКМК (4:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

- Нима ҳам деймиз, пароканда ўйин намойиш қилдик. Авваламбор, мухлислардан узр сўрайман. "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи, учинчи ва тўртинчи голда ёш болалардек хатога йўл қўйдик. Ўз навбатида рақиб футболчиларининг маҳорати ҳам ўз сўзини айтди. Жумладан, Дориев ўзининг голларида нималарга қодирлигини кўрсатди. Лекин айбни ўзимиздан қидиришимиз керак. Бундай оддий хатолар қилишимиз керак эмасди. Дориев бундан унумли фойдаланиб кетди. Бу ҳолатларни кўриб, сабабларини билиб оламиз. Ҳозирги пайтда айта оламанки, ҳимоядаги уч қўпол хатодан кейин биз голлар ўтказиб юбордик.

- ОКМК жамоаси биринчи даврада шов-шувли натижалар қайд этди. Иккинчи даврада эса жамоада пасайиш бордек. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Сабаби - бундай оддий хатолар қилиш керак эмас. Имкониятлардан фойдалана олиш керак. Йигитларда гол ўтказиб юборгандан кейин гол уриб оламиз деган фикр ҳам пайдо бўлгандек. Лекин футболда ҳаммаси ҳам биз ўйлагандек бўлмайди. Чунки рақиб жамоа ҳам етарли даражада қаршилик кўрсатади. Бунгача "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда ўзимизни кўрсатиб келаётгандик. Бугун ҳам ҳисоб 3:1 пайтида Али Абдураҳмонов, Нодир Абдураззоқов каби футболчиларда яхши вазиятлар бўлди. Майли ортда хато қилган бўлсак-да, олдинда вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди. Шу асосий сабаб.

- Олдингиларига қараганда бугунги баҳсда марказ бой берилгани учун ўйинда жамоа ютқаздими?

- Йўқ. Биринчи бўлимда ҳам яхши ҳужумлар қилдик. 

- Иккинчи бўлимда эса ҳужумлар камайди.

- Биз охиригача курашдик. Футбол шуниси билан қизиқ. Ҳар доим биз ўйлагандек бўлмайди, чунки рақиб жамоа ҳам бор. Ҳа, "Сўғдиёна" билан доимо жанговар ўйин бўлган. Лекин биз учта жуда оддий вазиятда голлар қўйиб юбордик. 3:1 пайтида Али, Нодир, Азизда яхши вазиятлар бўлганди. 11 метрлик нуқтага яқин жой эди. Тепган тўпи гол бўлмади, шунда ҳам бизда ҳаракатлар бор эди. Ҳуллас гол ура олмадик. Балки бир ўйинда кўп хато қилганимиз яхши бўлгандир. Бу келажакка яхши таъсир қилади. Айтишади-ку, 5та ўйиннинг барчасида биттадан хато қилиб, 1:0га ютқазгандан кўра, барчасини битта ўйинда қилган яхшироқ деб. Ўз навбатида "Сўғдиёна" ҳам биз ҳам доимо очиқ ўйин кўрсатамиз. Балки шу сабабдир, натижа доим ҳам яхши бўлавермайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика