Latest news

22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  12 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  23 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  4 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12

Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи News

Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланма олиш вазифаси қўйилган бўлиб, бу юксак масъулиятли вазифани амалга ошириш учун мураббийлар штабидан етук маҳорат ва катта тажриба талаб этилади.

Ана шуни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид  Аҳмаджонов томонидан Олимпия терма жамоаси бош мураббийлигига бир қатор номзодлар кўриб чиқилди.

Якунда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлигига ўзбек футболи афсонаси, айни пайтда “Бунёдкор” клубини бошқараётган Миржалол Қосимов номзодида тўхталинди.

Умид Аҳмаджонов Миржалол Қосимов билан бу мавзуда шахсан суҳбатлашиб, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси олдида жиддий ва масъулиятли вазифа турганлиги, Ўзбекистондаги барча футбол мухлислари терма жамоамизни Олимпиадада кўришни интиқиб кутаётганини, уларнинг ишончини оқлаш учун барча куч ва маҳоратни сарфлаш, тинимсиз меҳнат қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.  Шунингдек, Олимпия терма жамоасига футболчиларни саралаб олишда холис бўлиш, фақат энг муносибларини танлаб олиш кераклиги борасида ҳам сўз юритилди.

Ўз ўрнида Миржалол Қосимов ҳам зиммасига юкланаётган вазифанинг масъулиятини тўлиқ ҳис қилаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Токио-2020 га олиб бориш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширишга ваъда бериб ўтди.

Миржалол Қосимов эндиликда Олимпия терма жамоаси таркибини шакллантириш ишларини олиб боради. Шунингдек, терма жамоага номзод футболчиларни саралаб бориш, уларни яхлит бир жамоага айлантириш, рақобатбардош, кучли жамоа яратиш ишлари билан шуғулланади. Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Олимпия терма жамоаси учун зарур барча шарт-шароитлар яратилиб, турли йиғинлар ва кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиб борилади.

Терма жамоамизни Олимпиада ўйинларида кўриш халқимизнинг, мухлисларимизнинг азалий орзуси ҳисобланади. Умид қилиб қоламизки, Миржалол Қосимов бошчилигидаги футболчиларимиз ана шу азалий орзуни амалга ошириб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этади.

Rating: +189   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика