Latest news

14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  8 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0

Миржалол Қосимов: “Учрашув бошидаги иккита гол ўйин тақдирини ҳал қилди” News

Миржалол Қосимов: “Учрашув бошидаги иккита гол ўйин тақдирини ҳал қилди”

“Ал Иттиҳод” — ОКМК (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

“Ал Иттиҳод” жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Кучли жамоага мағлуб бўлдик. Ўйиннинг бошидаги иккита гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Кеча “Ал Иттиҳод”га қарши очиқ футбол намойиш этиш хато эканлигини таъкидлагандим. Учрашув бошида ўзимизнинг хато билан иккита гол ўтказиб юбордик. Бу баҳс натижасига таъсир қилди. Ҳаёт давом этади, ҳозир бир нима деб айтиб бўлмайди. Бугунги хатоларни қайсидир бир футболчининг бўйнига қўйиш нотўғри бўлади.

Биринчи бўлимда “Ал Иттиҳод” учта гол урди. Иккинчи бўлимда эса рақиб сизларни ўйинга қайтишингизни кутганди, бироқ бу амалга ошмади...

- Рақиб жамоаси бунга йўл қўймади

Бугун барчамиз ютқиздик, кучли жамоага мағлуб бўлдик. Бундай жамоаларга қарши баҳсда оддий хатолар ҳам голга айланиши мумкинлигини “Ал Иттиҳод” кўрсатиб берди. Гол бўлгунга қадар, рақибда гол уриш учун имконият йўқ эди. Кетма-кет голлар руҳан таъсир кўрсатди. Кеча айтганимдек, “Ал Иттиҳод” ҳимоядан ҳужумга чиқишда жуда тез ҳаракат қилди ва ўз имкониятларидан фойдаланди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика