Latest news

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  4 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  7 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  11 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  9 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  29 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

Миржалол Қосимов: "ОКМКда 10га яқин жароҳатланганлар бор" News

Миржалол Қосимов: "ОКМКда 10га яқин жароҳатланганлар бор"

"Андижон" ҳамда ОКМК ўртасидаги Суперлиганинг 23-тур ўйинидан (0:1) сўнг меҳмон жамоа устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Миржалол Қосимов: "Керакли натижага эришиш осон бўлмади. "Андижон"ни яхши ўрганган эдик. Рақиб ҳаводаги курашларда яхши ўйнашини ҳисобга олгандик. Андижонликлар "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарши баҳсларда айнан ҳаволатиб узатилган тўплардан сўнг гол уришганди. Тайёрганлигимиз фойда берди, асосийси уч очкога эришдик".

- "Андижон" лига етакчиларига қарши баҳсларнинг охирида гол уриб, уларга муаммо туғдирган эди. Сиз баҳс охирида нималарни ҳис қилдингиз?

- Мен йигитларимга ишондим, ҳаммасига тайёр эдик. Тўғри, етакчиларга қарши баҳсларнинг охирида голлар уриб кетганди, бу биз учун қўшимча мотивация бўлди. Ўйин курашларга бой бўлди.

- ОЧЛдаги мағлубиятдан сўнг ОКМКни "Андижон"га қарши баҳсга тайёрлаш қийин бўлмадими?

- Қийин. Ўзимизга яраша муаммоларимиз бор. Жароҳатланганлар жуда кўп. Адашмасам 10га яқин. Бу ҳам бир тажриба деб ўйлайман. Бу синовлардан ўтиб оламиз. Мени қийнаётган жиҳат жароҳатлар.

- Журналистлар учун ҳар бир детал жуда қизиқ. Ғалабадан сўнг кўплаб мураббийлар хурсанд холда анжуманга келади, сизда эса ундай бўлмади.

- Рақсга тушиб киришим керакмиди, ғалабани кийиниш хонасида нишонладик. Натижадан хурсандман. Футболга кеча келганимиз йўқ. Энди навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика